Ёлғиз аёл

Ёлғиз аёл
91 views
30 December 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

    ЁЛҒИЗ АЁЛ

Эшик тепасидаги қўнғироқ
чириллаб юборар дафъатан.
Аёл
оғир сочларини йиғиштиради.
Бир амаллаб турмаклаган бўлади,
Эшикнинг ёнига келиб,
«ким бўлдийкин», дейди ўзича
Aммо
икки томонни ҳам кўриб турган эшик
миқ этмайди.
Нима қиларини билмаган аёл
бошидаги оғир чамбарак
бўшaшиб бораётганин сезади ногоҳ…
Шу пайт яна ишга тушар қўнғироқ
чирилдоқлар учиб киради яна –
Сочлари сочилиб кетар аёлнинг,
сочилиб кетар
шунча меҳнат билан
турмаклаган оғир сочлари!..

1980

(253)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (153-саҳифа.)

(давоми бор)