Сендан ўзга жойда ҳамиша танглик…

Сендан ўзга жойда ҳамиша танглик…
45 views
31 December 2018 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

2
Юлдузни ушатиб, гавҳарлар йўнсам,
Сочларингга тизиб, тақсам бўйнингга.
Шодалар, исинса, кўзингдан ўпсам,
Хаёлга эврилсам, кирсам ўйингга.

Юрагингнинг ичи этмасми, торлик,
Сиғарми дунёнинг ғалваси буткул.
Сендан ўзга жойда ҳамиша танглик,
Ўзга оламларда яшамоқ мушкул.

Сен ёққан оловда исинар орзум,
Покланар ишқингнинг гулзорларида.
Капалакдек учар, ҳар икки кўзим,
Армоним изингнинг ғуборларида.

Парвоналар каби тўртала фасл,
Атрофингдан кетмай, айланади чир.
Биллуртан узумлар кузакдан ҳосил,
Баҳорнинг ифори қошингда ҳозир.

Қишнинг қорларининг заҳри ишқингда,
Кулгичингда ёзнинг тафтлари кулар.
Мен ҳам бозоримни ёйсам қошингда,
Кўҳиқоф тоғлари бошингга қулар…

Ислом Холбой

facebook.com