Ҳисларим, маҳбусдир, нигоҳинг қотил…

Ҳисларим, маҳбусдир, нигоҳинг қотил…
25 views
04 January 2019 - 6:00

 

 

    СЕВГИ САТРЛАРИ

3
Ҳар битта томирим бир дарё бўлди,
Ҳар хаёл ичида минг битта ўрмон.
Ишқингнинг шуъласи кўзимни олди,
Қароғимда турди даҳшатли тўфон.

Киприклар зулукдек ёпишти, нетай,
Қон каби тўкилди, кўзимдан жоним.
Юрагимни, ситиб, кўксингга отай,
Тунларингга ботсин отмаган тонггим.

Зулфинг кишанлари, маҳбусхонадир,
Ҳисларим, маҳбусдир, нигоҳинг қотил.
Висолинг қайғуси бир кун ёқадир,
Анордек, ёрилиб, сочилади дил.

Сен қушга айланиб, терасан дона,
Тошдонга дўнади ярали юрак.
Омон қолган кўзлар, тинар мастона,
Сенинг хаёлларинг уларда бешак…

Ислом Холбой

facebook.com