Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир Миллий матбуот марказидан қувиб чиқарилди

Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир Миллий матбуот марказидан қувиб чиқарилди
72 views
29 December 2018 - 20:51

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 29 декабрь, куннинг иккинчи ярмида Тошкентдаги Миллий матбуот марказида, сиёсий қатағонлар қурбонлари хотирасига бағишлаб, бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари уюштирган тадбир бошланиши биланоқ чироқ ўчирилди ва орадан кўп ўтмай тадбир иштирокчиларини бинодан Матбуот маркази қўриқчилари мажбур чиқариб юборган.

Бу ҳақда Озодликка тадбир мувофиқлаштирувчиси хабар қилди.

1918 йилда бошланган “қизил террор”нинг 100 йиллиги ҳамда 1937-38 йиллардаги Сталин қатағонларининг 80 йиллиги муносабати билан уюштирилган илмий анжуман мувофиқлаштирувчиси Анвар Назирнинг Озодликка айтишича, анжуманни ўтказиш учун Миллий матбуот маркази раҳбарияти билан олдиндан келишилган, бинонинг ижараси учун олдиндан пул ҳам тўлаб қўйилган эди.

Анжуман ишида 50 дан тарихчи олимлар, тадқиқотчилар, журналистлар, жамоатчилик фаоллари қатнашаётган эди.

“Тадбиримизда ҳаммаси бўлиб 18 та маъруза тингланиши режалаштрилган эди. Анжуман бошланиши биланоқ чироқни ўчиришди. Шунга қарамай, ишимизни давом эттиришга уриндик, лекин учинчи маърузадан кейин қўриқчилар бизни чиқиб кетишга мажбур қилди”, -деди Анвар Назир.


Озодлик 29 декабрь куни анжуман қатнашчилари нега чиқариб юборилганини сўраш учун Миллий матбуот маркази раҳбарияти билан боғланишга уринди, лекин жавоб ололмади.

Тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назир ва унинг маслакдошлари бундан олдин ўтказмоқчи бўлган тадбирлар, хусусан шоир Рауф Парфига бағишланган тадбир ҳам тўсқинликка учраган эди.

Қувилишдан бир неча соат муқаддам…

29 декабрь, куннинг биринчи ярмида, сиёсий қатағонлар қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир бошланишидан бир неча соат олдин Анвар Назир билан боғланиб, қуйидаги суҳбатни ёзиб олган эдик:


ЎХҲ ахборот бўлими