Мана, ҳақиқий инновация…

Мана, ҳақиқий инновация…
61 views
30 December 2018 - 9:00

Бугун бир отахонни “паспорт столида“ кўрдим. Қўлларида бир даста ҳужжатлар.

У эшикдан, бу эшикка югуриб юрибдилар.

“Ҳа, отам, тинчликми?“, дедим.

“Эй, сўрама. Болаларимни исмини ўзгартирмоқчиман“, дейишди.

Ҳайрон бўлиб “ие, фарзандларингиз кап-катта бўлиб қолганда уларни исмини нимага ўзгартирасиз?“, дедим.

“Эй, ўқимаган. Учта фарзандим бор. Жасур, Жамол ва Жамила. Шуларни исмини Шавкат, Миромон ва Мирзиё қилиб ўзгартирмоқчиман“, деди.

Ҳайратим янада ошиб “ота, икки ўғлингизни исмини ўзгартирмоқчи бўлганингизни бир нима қилиб тўғри тушундим. Қизингизни исмини қанақасига Миромон қўясиз?“, десам “Жамила бўлиб бу ҳаётда нима кўрди? Зора, бизни ҳам кўкрагимизга шабода тегиб, “ cobalt“ минсак. Эркалатиб, озгина чўзиб чақирсак билинмайди. Озгина чидаб юрса мебел ва тўйи учун кам-кетикларини қилиб оламиз“, дедилар.

Мана, ҳақиқий инновация.

Саййид Ислом

facebook.com