31 декабрь – Абдулла Қодирий ҳибсга олинган кун

31 декабрь – Абдулла Қодирий ҳибсга олинган кун
72 views
30 December 2018 - 10:38

Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан «халқ душмани» дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинган эди.

«Менга қўйилган айбларни бошдан-оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…», деган эди у суддаги нутқида.

Абдулла Қодирий 1938 йилнинг 4 октябрида Тошкентда отилди.

Абдулла Қодирий 1894 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлабки таълимни мусулмон мактабида олган. 1908 йили рус-тузем мактабида, 1916 йили Абулқосим мадрасасида, 1925 йили Москва Олий адабиёт курсида ўқиган.

1923 йили «Муштум» сатирик журнали асосчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. Адибнинг илк асарлари 1914 йилдан бошлаб ёзган «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз», «Улоқда» ҳикояларидир.

Шунингдек, у сатира йўналишидаги «Калвак Махсум хотиралари», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» каби туркум ҳикоялар муаллифи бўлган.

«Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» каби машҳур асарлари билан эса Абдулла Қодирий ўзбек романчилигига асос солган.

Манба: Eltuz.com