Вилоятликлар Ўзбекистонлик эмасми?

Вилоятликлар Ўзбекистонлик эмасми?
62 views
31 December 2018 - 8:00

Бугун бир постга кўзим тушиб қолди!

Мен учун анчайин ҳурматли бўлган журналист Шароф Убайдуллаев акамиз Тошкент “пропискаси” ҳақида гапириб, Тошкентда ҳаммани прописка қилаверса, гўё пойтаҳтга одам сиғмай қолармиш, Тошкентликлар қийналиб қолармиш!…

Ҳе барака топинг ака!! Ҳар балога ақлингиз етган, шу жойда оқсаб қолибсиз!!! Сиз қайси ақлингиз билан бу гапларни айтдингиз, тушунолмадим!..

Россияда умуман “прописка” йўқ бўлган! Фақат рўйхатга (регистрацияга) қўйиш деган нарса бор холос Бемалол Москвада ҳам, бошқа хоҳлаган шаҳарда рўйхатдан ўтиб яшайверасиз!! Рўйхатдан ўтиш ҳам мажбурий эмас!! Рўйхатсиз ҳам юраверасиз!!! Биров бир нарса дея олмайди!

Масалан мен деярли 1 йилдан бери Москвада рўйхатсиз юрибман. Қонун ҳамма учун бир! Уй олсангиз бир кунда расмийлаштириб, рўйхатга қўяди! Муаммо йўқ!

Москвада сиз айтгандек одам сиғмай қолиб, муаммо туғилгани йўқ!!! Бемалол келиб жойингиз (қариндош уруғ, дўст биродар) бўлса рўйхатга ўтиб яшайверинг! Рўйхатсиз ҳам юраверасиз! Асосан РФ паспорти бўлса бўлди!!! Бунча ҳовлиқасиз?

Нимага Тошкентликлар алоҳида мавқеда яшаши керак? Ҳее ака сал бағрингизни очинг!!! Вилоятликлар Ўзбекистонлик эмасми? Ёки Ўзбекистон Конститутцияси ҳаммага бир хил эмасми? Ўқимишли, зиёли сиздек одамга бунақа махаллийчилик қилиш юмшоқ айтсам уят!! Уят ака.. Уят!..

Ағзам Абдуллаев

Facebook.com