Жамол Қошиқчи жасадини қопларда ташиш жараёни қайд қилинган видео эълон қилинди

Жамол Қошиқчи жасадини қопларда ташиш жараёни қайд қилинган видео эълон қилинди
30 views
31 December 2018 - 12:54

Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигида қатл этилган Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи билан боғлиқ видео қайдлар эълон қилинди. Туркиянинг “A Haber” телевидениесида эфирга берилган видео қайдларда Қошиқчининг парчаларга бўлинган жасадини соат 15:06 да қора рангли микроавтобусда бош консуллик резиденциясига ташилганлиги ва парчаланган жасаднинг чамадонларда ичкарига олиб кирилганлигини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи 2 октябр куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кирганидан сўнг ғойиб бўлди. Ҳукумат талаби билан у дипломатик ваколатхонада ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни шахсан қабул қилиб олиши керак эди. Журналист қаллиғини кираверишда қолдирган, бироқ қайтиб чиқмаган.

ЎХҲ ахборот бўлими