Тошкентда “қорбобо”лар “Ғалаба марши”ни чалди

Тошкентда “қорбобо”лар “Ғалаба марши”ни чалди
80 views
31 December 2018 - 17:36

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон файсбукдаги саҳифасида бир кичик изоҳ ёзибди. Уни эътиборингизга ҳавола киламиз.

“Бу йил юртимизда “қорбобо” кўпайиб кетгани ўта хатарли. Кўчаларимизни тўлдириб “Ғалаба марши”ни чалиб юриши ундан беш баттар хатар!

Улар қизил чопон ва оқ соқоллар остига яширинган чет давлат жосуслари бўлмаса ҳам, камида қалб жосусларидир! Қалб жосуслари эса, биласиз, умумий жосуслардан хавфли бўлади!

Лангари енгил кемалар осонгина оқим измига тушиб қоладигандек, қалб тоши енгиллар ҳам бунақа қалб ўғриларига оппа-осон илашиб-эргашиб кетаверади…

Айтмоқчи, оилавий анъанамизга кўра бугун биз 22:00 дан ўтказмай уйқуга ётамиз, иншаоллоҳ. Эрта ётиб эрта турганларга Оллоҳнинг марҳамати, баракоти бўлсин! Яхши тушлар тилайман!”

Буниси нима бўлди?

Rahmatulloh Doniyor paylaştı: 30 Aralık 2018 Pazar

Тошкентда “қорбобо”лар “Ғалаба марши”ни чалди, бу ниманинг ишорати, ё биродарлар?

ЎХҲ ахборот бўлими