Бизни байрамда – эзгулик кайфияти ҳукм суради…

Бизни байрамда – эзгулик кайфияти ҳукм суради…
33 views
02 January 2019 - 8:00

Қўқон шаҳри “Чорсу“ даҳасида жойлашган “Ҳамза“ боғига каттакон арча ўрнатилган эди. Кеча тунда шу арча атрофида оммавий тартибсизлик юзага келибди. Қиз талашиб юзага келган жанжал оқибатида уч киши пичоқланган. Оғир тан-жароҳати билан “Экстриннийга“ олиб келинган.

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида ҳам бир нечта беморлар шифохонага келтирилган.

“Ҳар баҳор, шу бўлар такрор“ деганларидек, бу “байрам“ ҳам фожиасиз ўтмаган.

Ички ишларда ишлайдиган бир ака айтар эди: “байрам“, деса юрак безиллайди. “Айниқса, Янги йил, деса бизга тинчлик йўқ. Ҳар байрамда бир бало бўлади. Байрам ҳам татимайди“, деган.

“Сизга шу керакми? Айтинг, шу керакми?“, демайман. Ким нишонласа нишонлаб ўлсин. Фақат муаммоларни Исломга амал қилувчилар эмас, исломдан йироқ бўлганлар чиқараётганини эслатиб ўтмоқчиман, холос.

Дин номидан теракт қилиб Ўзбекистонда қанча одам ўлдирилган билмайману, аммо Худосизлик, жоҳиллик оқибатида бири иккинчисини пичоқлаб, қассоблик қилганлар сонидан ўн, балки, юз баробар кам эканлигига ишонаман.

Кечаги байрам инсонларни ҳайвон қиёфасига киритганига, Шайтоний сифатларни авж олдирганига гувоҳ бўлиш мумкин. Тонналаб спиртли ичимликлар ичилди. Фаҳш, зинолардан дунё ларзага келди.

Ҳар икки гапни бирида “маънавият“, дейдиган маънавиятсиз, хайвонсифат одамлар кеча тунда асл юзларини кўрсатдилар.

Сиз ва биз кабилар бир байроқ остида, бир юрт вакили ўлароқ яшаймиз. Сизларни ва бизни байрамимизни солиштирсак, кўпгина “йиртиқлар“ очилиб кетади. Сизлар қўрқаётган Ислом сизлар эътиқод қилаётган “дин“дан кўра анча олий эканлигига гувоҳ бўламиз. Бизни байрамда – пичоқвозлик бўлмайди. Бизни байрамда – цистернаси билан ароқ ичилмайди. Бизни байрамда – кайфи ошиб, “оливъе”га боши билан санчилиб қолмайди. Бизни байрамда – касалхоналар одамга тўлмайди. Бизни байрамда – мусулмонлар сизларни уйқуларинги бузиб, лаънат олиб пақиллатиб, кечаси билан алвастига ўхшаб қичқириб чиқмайди.

Бизни байрамда – эзгулик кайфияти ҳукм суради. Бизни байрамда – эҳсонлар, яхшиликлар улашилинади. Мусулмонлардан сизларга озор етмайди. Аммо кечаги сизларни байрамларинг бизга озор бергани ҳақиқат.

Майли, эътибор берманглар. Жиноятчилик, фаҳш, зино, ифлослик қонингиздан чиқиб кетган бўлса, энди кечагини бош оғриғига элликта отиб олинг. Бўлмаса бошингиз ёрилиб кетади.

Саййид Ислом

facebook.com