Мисоли бир пода

Мисоли бир пода
81 views
06 January 2019 - 10:25

Бугун жума кунда хурсанд бўлиб жумага кетиб кайфият ўлган ҳолатда уйга қайтдим. Бизни халқ қачон одам бўларкин?!

Мисоли бир пода. Кетишда ҳокимият рўпарасидаги пиёдалар ўтиш жойидан пиёдалар учун яшил чироқ ёнганда юришни бошладим. Отайўл автобуси шохида тўқими йўқ молдек қизил чироқда ўтиб кетди, орқасида нексия минган яна битта мол.

Ҳа майли, қандоқ қиламиз бир кун шохи кетиб одамга айланар, дедимда жумадан олдин кайфиятни туширгим келмай масжидга кириб кетдим.

Жумадан кейин Ёнғинни ўчириш идорасини олдида пиёдалар ўтиш йўлида ҳам шу ахвол бўлди. Ёнимда 8 яшар ўғлим борлигидан ўзимни тутиб тура олмадим. Машина орқа эшик ойнасиги бор кучим билан урдим. Шофёр менга хўмрайиб қараяпти, молмисан светофорга қарамайсанми, дедим.

Светофордан ўтиб тўхтаб ойнани очиб бир нималар деди.

Кап-катта одамакансану молга ўхшаб ўтиб кетишингни қара, жаҳлим билан сўка бошладим.

Ёнидаги яна битта шохлиги тушиб, керак бўлса кутиб турасанда, дейди.

Хе мол, сенга ким ақл берган, паросат ишлайдими, десам, жума кунда одамни настроениясини ўлдирдинг, дейди.

Вой беномус-эй, яна номоз ўқиб чиқяпти. Агар ўша 8 яшар боламни уриб кетса нима бўларди.

Бизда ҳалиям шу аҳвол, мисоли бир подадек. Чўнтагига уч-тўрт сўм тушиб қолса дунё меники деб ўйлайди. Пул кўпайса одамни бошидан шох ўсиб қулоғи чўзилиб қоладими дейман, фахм-фаросат, ақл кўринмай қолади.

Оллоҳ таоло Рад сурасида “Албатта бир қавм то ўзларини ўзгартирмагунча, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”, дейди.

Музаффар Абдурахимов

facebook.com