Ҳукуматнинг бир қарорини ўқиб..

Ҳукуматнинг бир қарорини ўқиб..
113 views
06 January 2019 - 13:42

ҲУКУМАТНИНГ БИР ҚАРОРИНИ ЎҚИБ…

Пули кўп хорижликлар ҳам агар Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан 400 минг долларлик нархдаги уй сотиб олса, у ердан доимий яшаш пропискасига эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳукумат қарорини ўқиб, пойтахтда, “ўз Ватани” деб ҳисобланган ҳудудда пропискадан ўтолмай, бундай ҳаётдан безиб қолган вилоятларда яшовчи баъзи юртдошларимнинг “сепаратистик” кайфиятлари эсимга тушди.

Вилоятларда яшовчи аҳоли хатто Ўзбекистон фуқароси бўлмаган чет элликлардан ҳам паст кўриладиган бир мамлакатнинг фуқароси булишни истамасликлари нормал, тушунарли бир ҳол эмасми? Ўлкадаги вилоятларда яшайдиган ўз миллати, ўз фуқароси ҳисобланган аҳолига қарши юргизилаётган бундай таҳқиромуз, камситувчи сиёсатни кўрган киши хаёлида “Хива, Бухоро, Қўқон хонликлари каби давлатларнинг мавжудияти заъмирида фақат ҳокимият талашишдан бошқа биз ҳали англаб етмаган жиддий, асосли сабаблар ётган булиши мумкин” қабилидаги васвасали фикрлар уйгониши табийдир.

Ҳатто пойтахтда яшовчи баъзи ҳуқуқ химоячиларининг ҳам вилоятликларга қарши юргизилаётган “прописка сиёсaти”ни ҳимоя қилишлари масаланинг “админстратив-бошқарув қусурлари” деб номлаш мумкин бўлган муаммодан кўра анча чуқурроқ эканлигини кўрсатмайдими?

Мақсуд Бекжон

facebook.com