Ўлдириб бўлмас

Ўлдириб бўлмас
89 views
08 January 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

    ЎЛДИРИБ БЎЛМАС

Гулни ҳидлаш учун
Эгилган бошни
Кесиш мумкин эмас ҳеч қачон.
Мерганнинг энг зўри
Қўшиқ айтаётган инсоннинг
Кўксини мўлжалга ололмас.
Дунё зулматида севгилисидан
Бўса олаётган кимсанинг
Елкасига пичоқ уриб бўлмайди.
Ўлдириб бўлмайди,
Ўлдириб бўлмас
Оллоҳга сиғиниб ўтирган қулни

1980

(255)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (155-саҳифа.)

(давоми бор)