СЕВГИ САТРЛАРИ
5
Қайси бир маконда ёлғизлик танҳо,
Қуёшсиз отмагай, тонглар ҳеч қачон.
Яратган мулкида йўқдир интиҳо,
Туманлар шафақни босолмас ҳамон.
Сарҳадсиз фалакда – сарварим, ўзинг –
Умримнинг уфқида балқиган қуёш.
Найсоннинг ойлари, кўксимда сузинг,
Ҳар туғилган шафақ – кўзимдаги ёш.
Ёлғизлик Ўзига, Ўзига кибр,
Бошқани ўлдирар бу ҳолат бешак.
Мен музлаб қолмайин, муҳаббат, ийдир,
Жамоатлар ичра, эшайин эшкак.
Мендан дариғ тутма қаҳрингни ғазаб,
Гуноҳ – бандаликни тузар Фаришта.
Севги ҳаловати, қанчалар азоб,
Нуқсонлар ҳаётни этар саришта.
Ислом Холбой