Султон Муҳаммад Шайбонийхон

Султон Муҳаммад Шайбонийхон
49 views
07 January 2019 - 7:00

Аъувзу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, Ассолому-алайкум гурухдошлар, Ассалому-алайкум ЎЗБЕК атамаси, насиб қилган бағри кенг халқим. Юртимизда бўлиб ўтган ҳодисотларни, тарихга айланган воқейликни ўрганишда давом этамиз.

У кишини Ўзбек халқи бир тан бўлиб “Халифа ур-Раҳмон” ва “Имом аз-Замон” яъни “Давр имоми” ва “Аллоҳнинг ердаги халифаси” деб улуғлаганлар,..у ким эди..

Ўтган ойлар давомида биргалашиб юртимизда давр сурган ҲУКМДОРЛАР хақида қисқача бўлса ҳам маълумотларга эга бўлдик, сўровлар ва талабларга яна биргаликда жавоб излаймиз…шундай қилиб бошладик бўлмасам…

Олдин эслаб ўтганимиздек Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510) хақида алоҳида гаплашамиз.

«Шайбонийлар сулоласи» асосчиси (1500-1510), Абулхайрхоннинг набираси, Будоқ султоннинг ўғли. Туғилганда унга туркийлар одатига кўра икки исм — Муҳаммад (арабча) ва Шайбонийхон (туркийча) исмлари қўйилган. Абулхайрхон унга Шоҳбахт деб лақаб қўйган. Шайбонийхон ғоят катта жисмоний кучга, ҳарбий ташкилотчилик қобилиятига эга эди. «Бобурнома» асарида эса у «Шайбоқхон», яъни «куч-қудрат эгаси» деб аталади.

Муҳаммад Шайбоний ёлланма қўшин бошлиғидан хон даражасига кўтарилган тарихий шахсдир.

У нафақат саркарда балки, Шоҳбахт, Шойбоқ, Шебони, Шоҳибек, Шайбоний тахаллуслари билан ғазал, рубоийлар битган шоир ҳамдир. Шайбонийхоннинг адабий меъросидан бизгача бир нечта ўзбекча ғазал, рубоий ва «Баҳр-ул худо» (1508 йил 14-май Бастом, Домғомда ёзиб тугалланган) номли достони ва 1507-1508 йилларда ёзилган ўғли валиахд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжуд (унинг ягона нусхаси ҳозир Туркияда сақланади).

У ёшлигида отаси Будоқ султон ва онаси Қўзибегимойдан етим қолгач, отасининг содиқ хизматкори Қорачабек оиласида тарбияланади. Кейинчалик Шайбонийга Туркистон ва Ўтрор ҳукмдори Муҳаммад Мазид Тархон ҳомийлик қилади. Шайбоний ёшлигида Бухоро мадрасасида таълим олади.

Муҳаммад Шайбоний (Ўзбек дашти) Дашти Қипчоққа қайтиб бориб лашкар тўплашга муваффақ бўлган. У буюк давлатни тиклаш йўлида хатти-ҳаракатни дастлаб ўз қўшини билан темурийларга ёлланма қўшин лашкарбошиси сифатида хизмат қилишдан бошлаган. Дастлаб Шайбоний парчаланган Амир Темур давлатининг шимолий чегарасида нойиблик қилаётган ҳомийси Мазид Тархондан уни ўз хизматига олишни сўрайди. Аввалига бу таклифга рози бўлган Мазид Тархон тезда Шайбонийни ўз ҳокимиятига хавф солиши мумкинлигини англаб етади. Натижада, у Муҳаммад Шайбонийни Бухоро ҳокими Дарвиш Муҳаммад Тархон ихтиёрига жўнатиб юбориш орқали ундан қутулади. Чунки, Дарвиш Муҳаммад бундай ёрдамга муҳтож эди. Унинг хизматидан бошқа ҳукмдорлар ҳам фойдаланганлар.

Муҳаммад Шайбоний ўз қўшини билан Мўғилистон, Мовароуннаҳр ҳамда Хоразм ҳукмдорларига хизмат қилиб, уларнинг қўшниларига ва ички рақибларига қарши курашди. Бу курашларда Шайбоний ўзининг моҳир лашкарбошилик қобилиятини намоён қилади. Унинг бундай турмуш тарзини ёзма манбаларнинг муаллифлари «қозоқлик» «ҚОЧОҚ» яъни «ўз халқи ва қавмидан ажралиб қолган одамлар, тахт учун курашда енгилса-да, аммо ўз ҳуқуқидан воз кечмаган ва ўз тарафдорларига бошчилик қилиб, муқолифлари билан қулай фурсат пойлаб курашадиган сулола вакили»ни «ҚОЧОҚ-БЕЖЕНЕЦ» деб аташар эди.

Шу ерда озгина «ҚОЧОҚ-БЕЖЕНЕЦ» хақида фикрлашиб оламиз. Ҳозирги замон қочоқлари билан ўша даврнинг қочоқларини тенлаштириш мутлақо хато бўлади, чунки у пайтдаги айрим қочоқлар аслида юқори мартабали зотлар ёки ўз халқига зулм ўтказиб қўйиб кейин халқнинг ғазабидан яширинган кимсалар эди, юқорида айтганимиздек «ўз халқи ва қавмидан ажралиб қолган «ҚОЧОҚ-БЕЖЕНЕЦ» одамлар, тахт учун курашда енгилса-да, аммо ўз ҳуқуқидан воз кечмаган ва ўз тарафдорларига бошчилик қилиб, муқолифлари билан қулай фурсат пойлаб курашадиган сулола вакилидир» аниқроғи бу атама хозирги вақтдагидек бирор тўполон ёки қирғинни бахонасида ўз ватанини ташлаб чиқиб кетиб кейин умуман қайтмайдиганларга тегишли эмас.

ДАШТИ–ҚИПЧОҚ сўзига хам ойдинлик киритиб олсак, аслида ҚОЧОҚЛАР-дашти десак тўғри маъно касб этади, ватанимиз худудида яшаётган ва Ўзини ҚИПЧОҚман деб атайдиган қавмлар ҳам билсинларки аслида улар хақиқий ЎЗБЕКлардир, фақат атамадан маълумки қачонлардир уларнинг авлоди ҚОЧОҚлар даштида саргардон бўлган бўлсалар ажаб эмас, ҚОЧОҚлар даштига кимлар чиқиб турганлигини хулоса қилиб олдик.
ҚОЧОҚЛАР ДАШТИ аслида АРАБ ва ФОРС манбаларида ЎЗБЕКЛАРНИНГ СУВСИЗ КЕНГЛИКЛАРИ кўринишида ифода этилган ёки ЎЗБЕКЛАР дашти деб қайд этилган кейинчалик қочоқлар сони кўпайиб шу худудда жон сақлаб юриш урф бўлгандан сўнг ҚОЧОҚЛАР ДАШТИ деб ифода этила бошлаган бу сўзнинг терминологик шаклланишидан ДАШТИ-ҚИПЧОҚ атамаси вужудга келган. «ҚОЧОҚ-БЕЖЕНЕЦ» одамларнинг пайдо бўлиши ЧИНГИЗХОН давридан бошлангани учун бу мавзуга хали яна тўхталамиз)*

Хуллас турли ҳукмдорларга сидқидилдан хизмат қилиш Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхонга Темурзодалар давлатидаги вазиятни яхши билиб олишига имкон берди. Мовароуннаҳр ҳукмдорлари ва зодагонлари унинг хизматидан энг кўп манфаат кўриши натижасида Муҳаммад Шайбоний Мовароуннаҳр зодагонлари орасида машҳур бўлиб кетди.

Кўчманчи ўзбеклар давлатини қайта тиклаш йўлида кураш олиб борган Муҳаммад Шайбоний, ўша пайтдаги эркин бўлган «ўзбек-қочоқ» қабилалари томонидан кучли қаршиликка дуч келган. Бу қабилалар Муҳаммад Шайбонийни қўллаб-қувватлаганларни қабиласи билан биргаликда аста-секин жанубга томон сиқиб чиқаришга ҳаракат қилганлар,

Бироқ Муҳаммад Шайбонийхон бобоси Абулхайрхон вафотидан сўнг пароканда бўлиб кетган қабилаларни бирлаштиришдан тўхтамади бунга у беаёв қонли урушлар натижасида 1480 йилда кўчманчи ўзбеклар давлатини яъни ЎЗБЕК УЛУСИНИ(Давлатини) қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Муҳаммад Шайбоний ўзи ўрганган билим ва Аллоҳга бўлган муҳаббати туфайли оддий халқнинг дардини бошқалардан кўра яхшироқ ҳис қилган бўлса керак, қабилаларни бирлаштириш йўли билан Темурзодалар мамлакатида эзилган халқнинг кўксига офтоб тегди, тинчлик ўрнатилди, ўз-аро оқибатлар, қабилалар аро ҳурмат жорий қилинди. Фикх илмининг султони инсонлар ўртасида хуқуқий тенгликни ташкил этди. Юртга илм қайтди, энди халқлар уни меҳр билан Муҳаммад Шайбонийхон деб атай бошлади.

1487-1488 йилларда Сайрам, Ўтрор ва Туркистон шаҳарларини ҳамда қўрғонларни эгаллаб, Мовароуннаҳр яқинида мустаҳкам ўрнашиб олди. Бу қўрғонлар келгусида унга Мовароуннаҳрни истило қилиш учун таянч вазифасини ўтаган. Бу борада халқнинг мухаббатига таянган Муҳаммад Шайбонийхон кўчманчиларнинг жанговар анъаналари билан Ўрта Осиё шаҳарларининг маданий ютуқларини бирлаштира олиши унинг истилочилик юришлари муваффақиятли чиқишига ёрдам берди.

Муҳаммад Шайбонийхон 1497 йилда Мовароуннаҳрга ўзининг дастлабки юришини уюштирган. У катта куч билан Самарқандга юриш қилди, шаҳарни ололмаслигини билгач, Қарши ва Шаҳрисабзга ҳужум қилиб катта ўлжа билан қайтиб кетган.

Муҳаммад Шайбонийхон 1499 йилдан Мовароуннаҳрни забт қилишни бошлади. 1499 йилда у Бухорони жангсиз таслим қилди ва 1500 йилда темурийлар давлатининг пойтахти бўлмиш Самарқандни эгаллайди ва Султонали Мирзони қатл эттиради. 1501 йилда эса Бобурни Кўҳак дарёси бўйидаги жангда енгиб, Самарқандда узил-кесил ўрнашиб олади. У энди катта қўшин тўплаб бутун Мовароуннаҳр ҳудудларини эгаллаш учун тайёргарлик кўра бошлайди.

Муҳаммад Шайбонийхон 1503 йилда Сирдарёнинг юқори томонига юриш қилиб, Маҳмудхон, Аҳмадхон ва Бобур бошчилигидаги мўгуллар, уларнинг иттифоқчилари бўлган қалмоқларнинг бирлашган кучларига дуч келди. Архиён шаҳри ёнида бўлган шиддатли жангда уларни тор-мор келтириб, Тошкент ва Шоҳрухия шаҳарларини ишғол қилди. Бу шаҳарлар ҳокимлигига амакилари Кўчкунчи султон билан Суюнчхўжани тайинлади.

1504 йил баҳорида Фарғонани ишғол қилди. Самарқанд шаҳри – Ўзбеклар давлатининг пойтахти этиб белгиланди. Шундан сўнг Муҳаммад Шайбонийхон ишғол қилган ҳамма вилоятларга ўзи билган уламолардан, қариндош уруғларидан ёки ўзбек қабилаларининг юқори табақа вакилларидан ҳокимлар тайинлайди, янги ҳокимларга халқ шароити билан танишиб халқни ҳукуматни қўллаб қувватлашга чақириш талабини қўяди.

Муҳаммад Шайбонийхон Мовароуннаҳрда ўз аҳволини яхшилаб олганидан кейин 1504 йилда Хусравшоҳ ҳукмронлик қилиб турган Қундуз шаҳрини бўйсунтирди, сўнгра Хуросон ва Хоразм султони Ҳусайн Бойқаро давлатини забт этишга ҳозирлик кўрди. 1504 йилда Шайбонийхон Бухородан Хоразмга юриш бошлади. Ўн ой давом этган қаттиқ ва шиддатли қамалдан кейин 1505 йилнинг август ойида Урганч эгалланди.

Ўша йили кузда Муҳаммад Шайбонийхон қўшинлари Хуросон тупроғига бостириб кириб Маймана ва Фарёбга етиб борди. 1506 йилда эса Балхни, 1507 йил май ойининг бошларида Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон Ҳиротни ишғол қилади. Шундан сўнг Ҳирот ўзининг иқтисодий, сиёсий ва маданий марказ сифатидаги нуфузини йўқотди.

Хуросоннинг бўйсундирилиши билан Муҳаммад Шайбонийхон бутун минтақани ягона бир марказ – Ўзбек улусининг пойтахти қилиб сайлаган Самарқанд шаҳридан бошқаришга ўтди.

1508 йил баҳорида Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон Жон остоналарида Темурзода шахзодаларнинг сўнгги қўшинини тор-мор келтириб, Амир Темур авлодлари бошқарувининг Ўрта Осиёдаги барча илдизларига барҳам беради.

Шу тариқа, у ХV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Темур қурган давлат ЎЗБЕК УЛУСИни тўла ва кучу қувватли қилиб сарҳадлари ўзгарган бўлса ҳам қайта тиклади.

Аслида Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон Амир Темурга ворис бўлди у орзу қилган лекин бирорта Темурзода амалга ошира олмаган вазифани тўла тўкис бажарди.

Унга Аллоҳ берган қувват ва ислом одоби хамиша ҳамроҳ бўлди, халқ мухаббатидан куч олди.

Муҳаммад Шайбонийхон1501 йилда юз берган «Сарапул жанги» билан Мовароуннаҳр тахтини олган бўлса, «Марвичак уруши» билан бутун Хуросонни ўз тасарруфига киритди.

1508-1509 йилларда ўзбек қўшинлари Темурзодалар устига ҳужум қилиб, ҳар гал қўллари баланд келган, 1500-1509 йилларда олиб борган шиддатли урушлар оқибатида Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни ўз ичига олган «ЯГОНА ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ»га қайтадан асос солинди ва эгалланган бутун худуд ЎЗБЕКЛАР ЮРТИ деб тан олинди.

Салафийлар, Муҳаммад Шайбонийхон очиқчасига жанг қилишдан сақланганлар 1510 йилда Сафавийлар давлатининг ҳукмдори Исмоил Сафавий Марв яқинидаги Мурғоб дарёси қирғоғи яқинидаги, Таҳрирободда Муҳаммад Шайбонийхонни ғирромлик йўли билан, яъни намоз ўқиш пайтида алоҳга сажда қилиб турган ҳолида қўлга туширадилар ва ўлдирдилар.

Мусулмонликда маййитни тепиб ўтиш тирикни суягини синдиришдан оғирроқ гуноҳдир деб эътироф этилган бўлсада Сафавийлар давлатининг ҳукмдори Исмоил Сафавий ўз табиатига кўра мусулмон умматининг ақидасига зид ишни амалга оширди, бу билан у исломни ниқоб қилиб олган мунофиқ эканлигини исботлади.

Шоҳ Исмоил буйруғига кўра, 1510 йил 12 декабрда унинг калласи олиниб, пўсти шилинади, пўсти ичи сомон билан тўлдирилиб, Сафавийларнинг Ғарбдаги душманлари бўлмиш Усмонли турклар ҳукмдори Султон Боязид II ҳузурига жўнатилади. Шайбонийхоннинг бош чаноғи эса шоҳ Исмоил уни олтин билан қоплаб, базм-у жамшидларда унга май қуйиб, қадаҳ ўрнида фойдаланган. Унинг бошсиз танаси Самарқанддаги Баланд Суфага дафн қилинган.

Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон ўзинининг қисқа ҳаёти давомида тарихда эътиборга молик муҳим ишларни амалга оширишга улгурди.

У аввало, Ўрта Осиёликларнинг, халқнинг ички кучларига, халқнинг бирлигига таяниб юришлар қилган ва оқибатда чегараси Амударё доирасидан жуда узоққа чўзилган бир бутун ЎЗБЕК МАМЛАКАТИни барпо этган буюк соҳибқиронларнинг охиргиси эди.

Бундан кейинги бу юртдаги жанговар йўлбошчилар, маҳорат ва ҳирслари қанчалик катта бўлсада, бу борадаги бахт-омадга эришолмадилар.

Шу билан бирга Ўрта ва Ғарбий Осиёда қабилалар аро урушлари қатъийян тугатилди. Темурзодаларнинг ўз-аро тортишувлвридан чарчаган хал рўшноликка чиқди.

Ўзбек халқи Турку-Турон яйловиларинг таги-ТАЙГА-дан жанубий Андалусгачага ҳукмронликни қўлга киритган Ў-збек давлати-(УЛУСИ)нинг эгаси бўлдилар.

Аму ва Сир дарёларининг нариги тарафидаги мусулмонлар билан Ғарбий Осиёдаги дин қардошлари ўртасида жуда яқин бўлмасада, доимий бир алоқа сақланган эди. Темурийларнинг инқирози ва уларнинг пинхона Салафийлар билан тил бириктируви ҳосиласи ва ШИА мазҳабидагиларнинг мунофиқона ҳаракатлари билан бу алоқа тамом бўлди.

Хусусан, Сафавийларнинг шиаликни қувватлашлари сабабли алоқа узилиши янада чуқурлашди.Ўтроқ бўлган Ўзбек эли ҳамда Ўзбекларнинг кўчманчи қавмлари билан бу ўлканинг шимол тарафига юриши, бунда тамомила маълум диний-ижтимоий ўзгариш қилган (шиа ва сунна тўқнашувлари) вақтларга тўғри келгани учун араблар Мовароуннаҳр деб атаган ҳудуд янада тезроқ мустақил бўлиб олди: жуда қадим замонлардаги каби Мовароуннаҳрнинг сув ҳудуди Турон билан Эрон орасида асосий бир чегара ҳолини олди.

Муҳаммад Шайбонийхонни мусулмон уламоларига катта ҳурмат қиларди, ҳатто болаларча итоат қилиб, барча уруш сафарларида ўзи билан баробар кичкина гўзал кутубхонасини олиб юрарди у ҳам Амир Темур сингари Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан диний мунозараларга қатнашган. Қуръоннинг баъзи бир оятлари ҳақида Ҳиротнинг пешқадам тафсирчилари бўлган Қози Ихтиёр ва Муҳаммад Юсуфга эътироз билдирган эди.

Муҳаммад Шайбонийхонинг ислом дини борасида яхши билимга эга эканлигини ҳатто Бобурмирзо ҳам тан олгандир.

Шунинг учун бўлса керак Муҳаммад Шайбонийхон ўзини чин мусулмонлар, яъни сунна мазҳабидаги мусулмонларнинг бошлиғи ва уларнинг химоячиси деб ҳисобларди.

У билан ёнма-ён яшаган олимлар хусусан, шоир ва тарихчилар уни “Халифа ур-Раҳмон” ва “Имом аз-Замон” яъни “давр имоми” ва “тангрининг ердаги халифаси” деб улуғлаганлар. Бу ном Шайбонийхонга Ҳирот олинган йили (1506) берилган.

Шайбонийхон маориф ва маданият ҳақида ўз даврининг руҳидан тўла хабардор ва ҳатто маориф жиҳатидан олдинги Темур шаҳзодаларнинг аксаридан паст эмас эди.

Замонасидаги тенгдош шоирларнинг аксариятидан ортиқ даражада қалам соҳиби бўлган. Чунки унинг шеърлари буюк бир иқтидор ва гўзал табиатга молик эканини, у асосан туркий ҳам форсий ҳам арабий тиллардан асосли суратда воқиф эканини кўрсатмоқда. Султон Ҳусайн Бойқаронинг вафотидан кейин бир сиқим донга мухтож қолган кўпгина уламолар Муҳаммад Шайбонийхондан паноҳ топдилар.

Муҳаммад Шайбонийхон уламоларни хизматга олиб, муносиб вазифалар берди.

Муҳаммад Шайбонийхон Бухоро, Самарқанд, Тошкентда масжидлар қуришга, мадрасалар тузишга амр этди. Илмни ровожига асос солди. Ҳатто ҳарбий юришларда ҳам ўз атрофида бир неча уламо бўлган ва булар унга ҳурмат ҳамда садоқат кўзи билан қарашган.

Муҳаммад Шайбонийхон ЎЗБЕК ДАВЛАТИни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлида қатор ислоҳотлар ўтказди.

Даст аввал у давлат бошқарувида суюрғол тизимини жорий этди, яъни забт этилган ҳудудларни бошқариш ишини ўз фарзандларига, қариндош-уруғларига, биродарларига, қабила бошлиқлари бўлган султонларга топширади.

Хусусан, Балх – Султоншоҳга, Ҳисор – Маҳди ва Ҳамза султонларга, Андижон – Маҳмуд султонга, Қундуз – Аҳмад султонга, Ҳирот – Жонвафобийга, Марв – Қўбиз найманга, Тошкент – Суюнхожага, Хоразм – Кепакбий қушчига, Самарқанд ва Кеш Муҳаммад Темурга, Бухоро ва Қоракўл – Маҳмуд султонга, Туркистон эса Кўчкунчихонга тақдим этилган.

Самарқанд пойтахт сифатида хон тахтига ўтқазиладиган жой ҳисобланган. У ерда хон шарафига хутба ўқитилган ва пул зарб этилган.

Муҳаммад Шайбонийхон мамлакатда ер-сувни қайтадан тақсим қилди. Кўчманчи қабила зодагонлари енгилган маҳаллий мулкдорлар мол-мулкини мусодара қилиш ёки сотиш йўли билан, эгасиз қолган ерларни қайта ишлаб ўзларини қилди ва мулкларини кўпайтириб олдилар.

Бутун ЎЗБЕК ДАВЛАТИнинг худудида бараварига ижтимоий ҳаётни тартибга солишга имкон берувчи ислоҳот ҳам ўтказди. Шариат ҳукмларини мустаҳкамлади. Кейинги 10 йил ичида солиқлар оғирлигидан ва мулкдорлар жабр-зулмидан ер-сувларини ташлаб кетган хўжаликлар ерларини ишга тушириш масаласи кўриб чиқди.

Муҳаммад Шайбонийхон 1507 йилда пул ислоҳотини ўтказди. Бунга кўра мамлакатнинг ҳамма катта шаҳарларида вазни бир хил – 5,2 грамм бўлган янги кумуш тангалар ҳамда мис чақа пуллар зарб қилиниб муомалага чиқарилди. Темурзодалар даврида секин-секин урф бўла бошлаган СУДХЎРликка батамом бархам берилди, юртда камбаҳаллик тугатилиб маданият тикланишига эътибор берилди.

Бу ислоҳот иқтисодиётни тартибга солиш ва савдо-сотиқни жонлантириш мақсадида ўтказилган эди. Айни пайтда бу ислоҳот марказий ҳокимиятнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеини кучайтиришга, маҳаллий яккаҳокимлар мавқейини эса кучсизлантиришга, деҳқонларнинг солиқ тўлаш имкониятини оширишга, давлат ва аҳоли мулкини кўпайтиришга имкон берди. Ўзбек халқ сифатида қаддини кўтарди.

Муҳаммад Шайбонийхон таълим соҳасида ҳам муҳим ислоҳотлар ўтказди. Бу ислоҳотнинг ўтказилишига билимли иймонли амалдорлар гуруҳини вужудга келтирди ва уларни жамиятнинг асосий таянчига айлантириш зарурати сабаб бўлди.

Муҳаммад Шайбонийхон талаб билан буйруқ жорий қилди унга кўра раҳбарликка ва султонларга барча соҳалар бўйича илмли, дипломат қобилиятига эга бўлган амалдорлар зарур эди. Ислоҳотга кўра, кўп босқичли ўқитиш тизими жорий этилди.

Таълимнинг қуй босқичи мактаб ҳисобланди ва болага 6(олти) ёшидан таълим бериладиган бўлди.

Мактабда икки йил ўқигач ўқувчилар мадрасага ўтказиларди.

Мадрасада 3 босқичли таълим жорий этилган бўлиб, унинг ҳар бир босқичида 8 йилдан ўқиларди.

Ўтган Қомусий олимларнинг илмини эгаллаш, иймон талабига жавоб бериш мажбурий қилиб қилиб қўйилди.

Шундай қилиб, ўқиш 26 йил давом этарди. Бундай ўқитиш ва ўқиш давомида инсоннинг хаққа етишиш йўлида хақ йўлини танлашга ва амалдоларнинг оддий халқ билан бирлашувига сабаб бўлди.

Муҳаммад Шайбонийхонга Аллоҳ томонидан шундай фурсат ва имкон берилдики у томонидан қисқа ва маъзмунли умри давомида амалга оширилган бу каби ва бошқа тадбирлари ўз моҳиятига кўра марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга, шайбоний хонлари ва беклари ҳукмронлигини кучайишига хизмат қилди.

Биз ҳозир Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхоннинг ким бўлганлигига қисқача назар солдик, шу билан бирга «Ўзбек» атамаси билан номланган халқ қандай синовларга бардош берганлигини ҳам эслаб ўтаяпмиз.

Маълум бўлмоқдаки кимнинг авлоди бўлишидан қаътий назар, агар ҳукмдор иймонсиз бўлса, маишатпараст бўлса балоси халқнинг боши тушар экан, Темурзодалардан Амир Темур васиятига содиқ бўлган хукмдорлар талайгина эди, шунга қарамай тожу-тахт учун уларнинг айнитди, халққа эътиборсиз бўлиб ўз маишатлари йўлида бегуноҳ ҳалқни қурбон қилишгача бордилар.

Ўзимизга савол берайлик, СССР пайтида ёки умуман юртимизни Чор Росияси босиб олгач Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхондек одамлар хақида эслатилмасликка интилишнинг сабаб нима эди…у ҳақда гапирганлар эса қатағон қилиндилар, ҳатто унинг қабртошидаги ёзувдан ҳавф сездилар ва кўзда панага ўғирлаб кетилди.

Амир Темур хақида ҳам нотўғри тушунча берилди, Ўзбек хон эса худди яшамагандек. Босқинчилар ўз мафкурасига мос бўлган тарихни туздилар бошқаси эса йўқотилди…Қисқаси.. Ўзбекдан ўз тарихи яшириб қўйилди.

Шермуҳаммад Эргашев

facebook.com