Мўътабарни даволаш керак

Мўътабарни даволаш керак
31 views
07 January 2019 - 12:23

МЎЪТАБАРНИ ДАВОЛАШ КЕРАК!

Сен касалсан, Мўътабар! Даволанишинг керак!

Интернетда сенга қарши нима чиқса, мендан кўраверма. Мен сен ҳақингда нима ёзсам ҳам, ўз номим билан ёзаман. Сендан қўрқиб, тахаллус қўйиб ўтирмайман.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассалам: “Жинни ва мастлар билан гаплашманглар”, – деганлар. Тўғри, улар билан гаплашиш бефойда. Шу сабаб, сенга жавоб қайтаришдан ўзимни тийиб келаётган эдим. Сен каби қалби кўмирлар ҳақида ёзиб, қўлимни кир қилишни истамаётган эдим. Лекин ёзишга ўзинг мажбур қилдинг.

Сен ҳақингда ёзаман десам, фактдан кўп. Жиноят ишлари бўйича суд идорасини фуқаролик ишлари бўйича суд биносидан ажрата олмасдан, иштонини бошига чаппа кийиб, шаллақилик қиладиган, юртни бузадиган сендек кимсанинг бир пайтлар Фарғонада кимга орқа қилиб қутурганини кўпчилик билади.

Ўша вақтларда Фарғона вилоятининг прокурори бўлган “ёқимтой” акахонингни “криша” қилиб, марғилонлик тадбиркорларни қопоғон итдай талаганингдан хабарим бор. Сен прокурорга “гўшт” топиб бериб, ундан қолган суякларни кемирардинг.

“Ёқимтой”инг ишдан урилгач, ҳибс этилганингу, 18 та “статья” билан сийланганинг ҳам менга маълум. Ўша “ёқимтой” акахонинг ҳозир Сирдарёдан қўним топганини ҳам биламан.

Қамоқхонада қандай кароматлар кўрсатганингни-ку ўзинг майда тафсилотлари билан ёздинг.
Сенда уят борми ўзи?!

Одам ўзининг зўрланганини ҳам шунчалик завқ билан ҳикоя қиладими?!

Қамоқ зулмининг азобларини кўрган одамлар озодликка чиққач, одатда золим ҳукуматга қарши аввалгидан ҳам кўпроқ шиддат билан курашади. Сен эса қамоқдан чиқиб, Парижга боргач, золим ҳукумат қолиб, мухолифатчи ва ҳуқуқбонларга қарши ҳужум бошладинг. Мухолифатга қарши курашиш шарти ёзилган “расписка”га қўл қўйиб чиққанмидинг?

Ҳуқуқбонларга, мухолифат фаолларига чоҳ қазишдан бошқа юмушинг йўқми?!

“Ҳуқуқбон” деганда одамлар кўз ўнгида сен туфайли жанжалкашлар, шаллақилар ва шантажчилар гавдаланадиган бўлиб қолди. Парижда Ачавотнинг шаллақисидек ғавғо кўтаравериб, Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг обрўсини тўкаётганингдан хабаринг борми?

“Ҳамма менга қарши, ҳамма менга душман” деган восвосга чалинган бўлсанг, менгамас, психиатрга мурожаат қил!

Биласанми, Каримовнинг хатолари бисёр эди. “Улардан бири – сени қамоққа тиққани бўлган” деб ўйлайман! Чунки аслида сени қамоққа тиқиб, зўрлаш эмас, жиннихонага ётқизиб, даволаш керак эди.

Аъзам Турғуновга оид мақолани “Малоҳат ёзди” деб, бутингга қараб фол очдинг, индамадим. Бу ҳақида такрор оғиз кўпиртирдинг, “Ҳурди, қўйди-да” дедим, яна индамадим.Индамаганим сари, «Андишанинг отини қўрқоқ қўйиб”, яна оғзингдан туфук сочиб, валдираяпсан. Одамни тинч қўясанми, йўқми?

Яна такрорлаб айтаман: мен ёзганларимни ўз номим билан ёзаман!

Мамлакат ичида туриб, Каримовдан қўрқмасдан унга қарши гапира олган, Мирзиёев сиёсатининг камчиликларини ҳам танқид қилолган, Бош вазир Ариповга қарши намойишлар ўтказган Малоҳат учун битта Муътабар, минглаб километр олисдаги сўқир хотин ким бўлибди? Мен сендан қўрқаманми?

Гапингда мантиқ, маъно, маза-матра, тутуруқ деган нарса борми ўзи? Сен кимсанки, мен сени танқид қилиш учун тахаллус қўллашим керак, товуқмия? Тожибоева деганлари нари борса Атаева билан грант талашиб умр ўтказаётган очофат бир банда-да! Фаранг элида ўзбекни изза қилаётган ўз нафснинг қули! Грант талашувини “ватанпарварлик”ка, “ҳаллоллик”, “фидоийлик” ниқобига ўраб-чирмашга тиришаётган бир муттаҳам!

Бир пайтлар ЎзТВ билан судлашиб юрган кезларимизда “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотидан адвокат учун 500 доллар олиб бериб, 5 миллион марта юзимга солган эдинг. Яхшиям, ўша маблағни ўз ҳамёнингдан бермаган экансан! Акс холда, Париждан Тошкентга эмаклаб келиб, бошимни ёриб кетган бўлардинг!

Ростингни айт, Тожибоева,касбинг нима сенинг? Инсон ҳуқуқларини, мухолифатни ичидан емириш, еб битириш, тариқдек тўзғитишми!

Сенга айтдим: Атаевага оид фильмни қилган мен эмасман!

Аммо сен ҳақда ким фильм қилган бўлсаям боплабди! Аммо мен бундан-да даҳшатлироқ қилган бўлардим истасасам! Аммо ўша фильмни тайёрлаган мен эмасман! Турғуновнинг ҳимоясига оид мақолани ёзган ҳам мен эмас!

Қайси тилда гапирса, тушунасан?!

Биласанми, ҳатто Каримовнинг МХХси ҳам сенчалик товуқмия, сенчалик сўқир, саводсиз эмас эди!

Биздаги МХХ, ДХХдагилар ҳам кимнинг ёзиш услуби қандай эканлигини дарров билишади, “ҳиди”ни бирпасда пайқашади!

Сенинг савиянг Фарғонадаги “ёқимтой” прокурор “акахон”инг билан савдолашишдан нарига ўтмайди.

“Муҳожиротдаги ўзбеклар билан алоқа ўрнатиш учун Мирзиёев ҳукумати айнан мен билан алоқага чиқди” – деб, мақтанганинг мақтанган! Томинг кетганми?! Кетганлар билан гаплашиш учун Мирзиёев бошқа одам тополмабди-да?!

Одамни кулдирма!

Ёки муҳожиротда МХХ-ДХХнинг вазифаларини бажариб юрганинг иш бердими? Ёки ҳукуматга ҳам айнан сенингдек саводсиз ва савиясиз шаллақилар керакми? Наҳот-ки, Мирзиёев ҳукуматининг савияси ҳам сенинг савиянг каби саёз бўлса?!

Аммо бу масала бошқа мантиқ билна таҳлил қилинса, сени “танлашганларини” тушуниш мумкин.

Бунингдек ифлос ишлар фақат сен кабиларнинг қўлидан келади! Шу маънода, ҳукуматдаги махсус тизимларнинг “танлови” ўзини оқлаши мумкин. Чунки сен қилаётган тубанликни унча-бунча одам қилолмайди!

Ҳориждаги бир юртдошингни сотганинг учун мукофотига Ватанга “йўлланма”ни қўлга киритганинг маълум…

Мирзиёев ҳукумати сени Ўзбекистонга келишинга рухсат берган бўлса ҳам, сен Ватанга қайтмаяпсан. Қайтолмайсан! Чунки қайтсанг, Францияда олаётган 6 минг евролик “пособие”дан қуруқ қоласан. Сенга Ватан керак эмас, сенга қочқинлик нафақаси керак!

Франция ҳукумати бераётган ўша пулга даволан, жиннихонага бирров кириб чиқ!

Зора хушинг ўзингга келиб қолса!

Малоҳат Эшонқулова

facebook.com