“Усмон Ҳақназаров”: Ёмонлар ёмонлигини қила олмайдиган тизим керак

“Усмон Ҳақназаров”: Ёмонлар ёмонлигини қила олмайдиган тизим керак
25 views
11 January 2019 - 9:31

Усмон Ҳақназаров эсингиздами? Ислом Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистонда сиёсий-махфий қилмишлар ҳақида туркум мақолалар муаллифи Усмон Ҳақназаров аслида журналист Бобомурод Абдуллаев эди. 2003-йилнинг январидан 2017-йилнинг сентабригача у шу тахаллус остида материаллар берган. Кейин эса қамоққа олинди. Қийноққа солинди. Лекин суд иши очиқ ўтди. Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинганидан етти ой ўтиб, шартли равишда озод этилди. Журналист яқинда Америка Овози Навбаҳор Имамова билан Тошкентда мулоқот қилди.

Бобомурод Абдуллаев ҳозирда Тошкентда ойна заводида ишлайди, маркетолог лавозимида. Топганининг 20 фоизи давлатга ўтади. Журналист сифатида ишлашни хоҳлар эди, лекин материаллари учун тузумга қарши жиноятларда айбланиб судланган мутахассисга эшик очадиган ахборот воситаси бормикан?

Абдуллаев иқтисод соҳасида ҳам олий маълумотга эга. Спорт шарҳловчиси бўлган, блогерлик қилган. Шунингдек, овози бор, куйлайди.

“Лекин ҳозирги асосий вазифам – ишлаш ва оиламга қараш”, – дейди суҳбатдош.

Тошкент юрагидаги парклардан бирида ўтириб мулоқот қилар эканмиз, тилга олинмаган мавзу қолмади.

Бобомурод Абдуллаев ўтган йили шу пайтда қаерда эди?

Нега Усмон Ҳақназаров бўлди? Тахаллус қаердан ва илк мақола қачон чиққан? Охиргиси-чи? Нима ҳақда эди?

Миллий хавфсизлик хизмати қўлида нималарни бошдан кечирди?

Қийноқлар. . . Ким уни қийнади ва нима талаб қилди?

Панжара ортида нималарни ўрганди? Азобга қандай дош берди?

Суди нега очиқ ўтди? Нега озод этилди? Нега президентга раҳмат айтди?

Ҳибс ва суддан кейинги ҳаёти қандай кечмоқда? Ҳали ҳам бирор босим сезадими?

Бугун ҳам сиёсий-махфий қилмишлар ҳақида ёзган бўлардими?

Бобомурод Абдуллаев ислоҳотларга ишонадими?

Ислоҳотчилар, унинг назарида, кимлар?

Бугунги Ўзбекистон нимадан хавфсираши керак? Ким унга нега таҳдид солиши мумкин?

Ҳозирги ўзбек журналистикасини у қандай баҳолайди?

Мамлакатга хорижий ахборот манбалари керакми?

Танқид нега керак? Мухолифат нима учун зарур?

Давлат ва жамият ривожини қай омиллар белгилайди?

Шунингек, ҳукмрон менталитет, ўй-қарашлар ҳамда давлат раҳбарига нисбатан муносабат.

Интервюни томоша қилиб, бу саволларнинг барчасига жавоб оласиз.

Манба: amerikaovozi.com