Канализацияга ташланган 27 кило гўшт

Канализацияга ташланган 27 кило гўшт
54 views
12 January 2019 - 11:10

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати бир йил давомида ўтказилган 278 та текширув натижаларни эълон қилди. Ҳисобот — болалар боғчаларидаги ноқонуний пул йиғишлар, штатдаги «ўлик жонлар» (уларга маош тўланади), болаларнинг овқатини ўғирлашлар каби ҳолатларга тўла.

Болаларнинг ўғирланган егуликлари боғча ва унинг атрофидаги турли жойларга яшириб қўйилиши аниқланган. Аудиторлар аксарият ҳолларда яширилган маҳсулотларни топган. Боғча ходимлари эса яширилган маҳсулотларни аудиторлар топгунича йўқ қилишга уринган.

Жиззах шаҳридаги 39-боғчада юз берган ҳолат айниқса аянчли: аудиторлар остона хатлаб кириши билан боғча ходимлари яширилган, ҳужжатлардан ўчирилган 27 кило гўштни (суратда) канализация люкига ташлаб юборган…

Мана шунақа — одамлар аввалига бировнинг ҳақини ўғирлашдан ҳайиқмайди, сўнг шу иши ортидан лавозимини йўқотиш қўрқуви остида уволдан ҳам қайтмайди.

facebook.com