Кўз қараш

Кўз қараш
30 views
14 January 2019 - 7:00

Хабарингиз бор АҚШ Россия муносабатлари Барак Обама давриданда кескинлашди. Хиллари ва Трамп президентликга беллашувида эллик нафар Россия дипломатлари президентлик сайловига пинхона аралашуви фош бўлиши оқибатида кескин эътирозлар билдирилиб ортларига, Россияга шармандаларча қайтарилдилар.

Трамп иқтидорга келди, аммо Кремл кутган муносабат юзага келмай акси бўлиб икки давлат муносабатлари Россияга нисбатан ҳали хануз аввал Гуржистон сўнг эса Украина Қрим масаласи боис ўта кескинлашиб турли кўринишдаги санкциялар ҳали ҳам Россияга қаратилган.

Энди Кремл Америка кескинлашувидан собиқ СССР давлатлари АҚШ, Оврўпа тараф бўлиб кетишлари ташвиши юзага келди.

Россия учун Гуржустон, Арманистон ва Украина етмаганидек энди эса Қозоқ эли ҳам Россияга нисбатан кескин чиқишлар қилди. Аммо Ўзбекистон Россияга марҳум диктатор давридан кўра яқинлаша борди. Тўғри Каримов даврида Ўзбекистон Россия муносабатлари совумаган, сан манга бормаган бўлсада жаноб Путинни Каримов сиёсатидаги беқарорлик ташвишга солиб келар эди.

Каримов ўлди (рилди????), дафн маросимидан уч-тўрт кун ўтиб Самарқандга В.В.Путин ташриф буюриб таъзия изхор этди. Айнан қабр қошида В.Путин Ш. Мирзиёев билан яккама якка гаплашар экан у ўзини меҳмондан кўра катта акалардек тутар, Ш.Мирзиёевдан кўра меҳмон кўп гапириши менга ғайритабий ҳолатдан ўзга нарса эмасдек туюлар эди.

Индалло этиб гапирадиган бўлсам Каримов давридан кўра Ш. Мирзиёев даврига келиб, Ўзбекистон Россияга яқинлашли.

Каримов тош ҳайкали Россия пойтахтининг марказ кўчаларига ўрнатилиб, кўчага унинг номи ҳам қўйилди. Маълум вақт ўтиб жаноб В. Путин хе йўқ, бе йўқ Ўзбекистонга ташриф буюрар экан йигирма миллиард сармоя билан ташриф буюрганини барча кузатди.

Тўғри, бизнинг электр қувватига муҳтожлигимиз бор, аммо бу 150 йил Россияни совунига кир ювган Туркистонликлар учун нозик томонимиз эдими?

Аслида Кремл Ўрта Осиё давлатлари иқтисоди баркамол бўлишига хайрихохми?

Мен ҳар куни бўлмасада деярли кун ора турли касб эгаси, нафақахўр, ишсизлар каби Россия ватандошлари билан учрашаман. Табийки меҳнат фаолиятим шуни тақозо этадики руслар билан бир, икки соат бевосита турли жабҳаларда суҳбатлашишимга имконият беради.

Аксарият суҳбатларимизни мен Ўзбекистондаги туп ислоҳотларидан гапириб, ҳатто президент Ш. Мирзиёев ислоҳотни куч ишлатарлардан бошлаганини, сизларни бош прокурорларинг Чайка каби бизни Рашид тергов изоляциясида, сизларни ФСБ биринчи мовини, бизни Ғулом умрбод қамоққа кетган дейман (ичимда биринчиси нимагадур лавозим билан сийланиб ўтирибди, деб хўрсинаман). Яқин беш йилда Россияда ўзбекистнликлар колмаймиз, дейману суҳбатдошим ранги рўйига суқланиб боқаман. Қарийб барчаси биз ўзбекистнликларни ватанимизда иқтисодий баркамолликдан қайтмшимиз уларга сира ёқмаслигини юз кўзидан ўқигандек бўламан.

Мавзуга қайтсак.

Хўш, Кремл биз Туркистонликларни иқтисодий ўсишимизга хайрихохмилар?

Албатта йўқ ва яна йўқ.

Мен Россияда 20 йилдан буён яшамоқдаман. Турли соҳаларни Ўрта Осиёликсиз тасаввур этиш қийин. Бир кун Россияни бизларсиз тасаввур этиб кўрингчи, нафақат қулоғидан ахлатга, балким савдо, қурилиш, турли гигант омборхона ва ҳоказо ҳоказолар тақа-тахт тўхтаб қолиши табийдир.

Бас шундоқ экан биз ўзбек ўғил-қизларини иқтисодимиз нормаллашса Россия кўчаларини, ҳожатхоналарини, офису томларини тозалар эдикми, албатта йўқ.

Демак биз туркистонликларни иқтисод турмуш тарзимиз тубанлашиб борар экан Россия сархадларида яна ҳам чиркинроқ юмушларни арзон гаровга бажаришга тайёр тураверамиз, бу эса Россия ватандоши ва сиёсатчиларига қўл келиши турган гап эмасми?

Мадамин Бек

facebook.com