Қўшиқлар аянчли қисмат ва зулмдан сўзлайди…

Қўшиқлар аянчли қисмат ва зулмдан сўзлайди…
25 views
14 January 2019 - 8:00

Айрим тарихий манбаларда мардикорлар рўйхатида 566-рақам билан қайд этилиб, Андижоннинг Оқёр гузаридан мардикорликка сафарбар этилган 31 ёшли Худойберди Қорабоев мардикорлик мавзусида ёзилган ва “Дўнгалигим” шеърининг муаллифи бўлгани айтилади.

Поездингни жилдирган
Ўтхонаси билан дўнгалаги
Двинскага кетди Андижонни
Мард йигитининг бир бўлаги.

Двинскага кетмас эди
Мард йигитнинг бир бўлаги,
Двинскага кеткизворган
Николай золим замбараги.

Двинскага йўл бўлсин,
Қарағайзоринг кул бўлсин.
Йигитларни қийнаган
Николайинг йўқ бўлсин.

Бизни тўққиз ой ишлатди,
Сизрань деган ўрмонда.
Кетолмаймиз Андижон,
Бир чақа йўқ кармонда.

Сўк ошингни ичмайман,
Ўтигимни ечмайман.
Қорда қарағай кесганман.
Ҳеч ҳаққимдан кечмайман.

facebook.com