Иқболинг уйғонса

Иқболинг уйғонса
148 views
19 January 2019 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ИҚБОЛИНГ УЙҒОНСА

Иқболинг уйғонса, давлат ёр бўлса,
Тоққа кесак отсанг, тошни синдирар;
Толейинг терс келса, бахтинг шўр бўлса,
Паловнинг гуручи тишни синдирар.

Ажалингдан қўрқиб кирсанг уммона,
Қўқувдан не фойда чиқажак жона,
Умринг охир бўлиб, тўлса паймона,
Буғдойнинг сомони бошни синдирар.

Бор, сўзина қулоқ қўйгил билганнинг,
Охири ҳеч ерга етмас ёлғоннинг,
Умр соли ортар олқиш олганнинг,
Қарғиш бир дайди ўқ ёшни синдирар.

Дононинг сўзидан ақл сув ичар,
Нодоннинг ишидан зеҳин чув тушар,
Шоқоллар кенг ерда, тўқиб, ҳам бичар,
Тор даврада ақлу ҳушни синдирар.

Маҳдумқули, чўлда кезган ношини (аҳмоқни),
Оқил билма, кўп сурди деб ёшини,
Тор мажлисда тўлиқ берсанг ошини,
Эплаб, ея билмас, коса синдирар.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди