Севги сатрлари

Севги сатрлари
28 views
17 January 2019 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

6
Устма-уст чекаман ғамлар босқинин,
Кулранг тусга кирар, тундлашар олам.
Итлар, акиллайди, ун чиқазмас тун,
Хира нур сочади, бўғилиб ой ҳам.

Тўрт ой бўлди, бизлар учрашолмадик,
Увол кетди тўрт ой – юз йигирма кун.
Шунча кундан буён на йиғлаб, кулдик,
Бир лаҳза бағримиз бўлмади бутун.

Сени ҳар соатда кўрмасам, булмас,
Умрим баҳорлари қишларга дўнар.
Кузакдан ҳосиллар йиғолмасман, бас,
Ёзнинг жавзосида оқ қорлар ёғар.

Томоғим қурийди, тамшанади тил,
Тошқудуққа челак ташлайман, тағин.
Чашмани ютади, қақраб кетган гил,
Соғинчим зўридан “оҳ” урар замин.

Кўксимда тарақлар челаклар бўм-бўш,
Мен тошларнинг сиқиб, сувин ичаман.
Ҳисларим бошимда учадилар қуш,
Улардан, ичимга қараб қочаман.

Ислом Холбой

facebook.com