Бизнинг соғинчимиз, шунчалар буюк…

Бизнинг соғинчимиз, шунчалар буюк…
25 views
21 January 2019 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

7
Оқ толларда бўртди куртаклар илк бор,
Қаҳратонни эслатади қора савт.
Қушларнинг йўлига кўз тикар, баҳор,
Энди ўргимчаклар, тўқийди сават.

Кўкқарғани энтиктирар, ер ҳиди,
Сенсиз қаршилайман, кўкламни бу йил.
Тошқудуқни эзар, сувнинг фарёди,
Ҳаволарда қолар хотира сабил.

Фарёдни эзғиллар, челаклар ҳар кун,
Майда-майда бўлар, қиёфалар бас.
Чил-чил синган кўзгу бўлади бутун,
Арқон ичак каби тортилганда даст.

Сув юзига битилган битик,
Қатрондек тошларга ўрнайди, сим-сим.
Бизнинг соғинчимиз, шунчалар буюк,
Ҳар кўклам баҳорлар, этарлар таъзим…

Ислом Холбой

facebook.com