Гиря

Гиря
22 views
18 January 2019 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

ГИРЯ

Евгений Евтушенкодан

Момиқ патларида қотган лахта қон,
Кўзлари чирт юмуқ. Жим. Афтодаҳол.
Қайиқда чайқалиб ётибди бу он
Битта ғоз — қорамтир бир кумуш мисол.

Вилюй бўйлаб учар эди икковлон,
Биттаси парвозда ногоҳ ўқ еди.
Қайиқ тепасида бошқаси нолон
Чарх уриб, армонда зор бўзлар эди.

Кумушқанот укам,
Тухум пўчоғин
Пачақлаб чиққандик муборак бир тонг.
Онам сени мудом очиб қучоғин
Аввал тўйғизарди,
мени эса — сўнг.

Кумушқанот укам, сен эдинг бир зар,
Осмонга кўрк бўлиб қилардинг парвоз.
Рангпарроқ эдим мен. Нозанин ғозлар
Сени кўп севарди,
мени эса — оз.
«Кумушқанот укам,
Мард атардилар
Сени
Ёт элларга борганимиз пайт.
Ўша юрт ғозлари кузатардилар
Сени кўп маҳлиё,
мени-чи — лоқайд.
Парвоз қилар эдик тинмай бир замон
Қаро булутлардан салгина пастда,
Жала қуйса, сендан сувлари осон
Дув тўкилар эди,
мендан-чи — аста.
Изтироб чекяпман,
Пушаймонлар еб
Сенсиз бахт мен учун йўқолган сароб.
Сен мендан-мен сендан
Устун бўлай деб
Сен кабоб бўляпсан,
мен эса — хароб.
Чўқишардик,
Шафқат келмасди, ҳайҳот,
На менинг ёдимга,
Сенинг эсингга.
Суяниб яшасак бўлмасди, наҳот,
Сен, укажон, менга,
мен эса — сенга.
Жондан тўйиб,
Ҳасаддан кечганимда воз
Момиқ тўшгинангга келиб тегди ўқ.
Такдир олди мендан мудҳиш бир қасос —
Сени ўлдирдилар,
Мени…
Эса…
Йўқ…»

* * *

Туш кўрдим. Тушимда чексиз бир майдон,
На қилт этган жон бор. На тиқ этган товуш.
Унда жой йўқ ҳатто игна тушгудек,
Унда миллион-миллион тўғирланган товуш.