Космополитизм нима?

Космополитизм нима?
37 views
15 January 2019 - 9:00

Ҳозир космополитизм (дунё фуқароси) ғояси кучайиб бормоқда. Бу ғоянинг асосчиси Аристотель бўлиб, Искандар юришлари даврида илдиз отган.

Бунда миллий, диний қадриятлар, асрий анъаналар тан олинмайди. Ватан”, “миллат”, “миллий давлатчилик” тушунчалари эскирди ҳаммамиз битта давлат, битта ҳукумат тузамиз, Ватанингни қўй, дунё фуқароси бўл”, деган ғоя космополитизмга тегишлидир.

Бу ғоя инсонни беватанликка даъват этади. У инсонни манқуртлик деган касалга мубтало этади. Инсон ўз тарихини билмаса, тили, дини, урф-одатларини, худони унутса дунё фуқароси бўлган тақдирда нима иш қила олиши мумкин? Унга на оила, на ота-она, на тўй томоша, на ўтмишу келажакнинг қизиғи бўлмаса, космополитист нимани орзу қилиб, унга интилиб яшаши мумкин?

Тарихчи сифатида тарихда ўтган “Ҳамма нарса умумники бўлсин” деган ғоя остида вужудга келган маздакизм дини ёдимга тушади. Маздак ҳаттоки “аёллар ҳам умумники бўлсин” деган ғоя билан чиққан ва алал-оқибатда даҳшатли тарзда ўлимга маҳкум этилганди. Демак, космополитизм ҳам шунга ўхшаган ғоя бўлиб, инсонларнинг маънавий қашшоқлашиши, ўзлигини батамом унутишга сабаб бўлади.

Бу ғояни ишлаб чиққанлар ва қайта тиклаётганлар, инсоннинг маънавиятига хавф туғдириши билан бирга турли давлатлар ва жамиятларнинг таназзулига элтиш йўлларини ҳам нишонга олганлар. Мафкуравий полигонлар майдонида унинг ҳам ақл боқар қилмас катта хавф-хатарлари мавжуд.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com