Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони яратилганининг 950 йиллиги

Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони яратилганининг 950 йиллиги
96 views
15 January 2019 - 17:12

Барча туркий халқлар, жумладан ўзбек халқининг ҳам буюк бобокалони Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони яратилганининг 950 йиллиги Туркия ва Қозоғистон ташаббуси билан ЮНЕСКО қарорига кўра, бу йил дунё миқёсида кенг нишонланади.

Дарвоқе, Юсуф Хос Ҳожиб таваллудига ҳам 1000 йил тўлмоқда. Буюк достоннавис, тахминларга кўра, 1019 йилда қорахонийлар салтанати ҳудудидаги Боласоғун шаҳрида туғилган. Мазкур шаҳар ҳозирги Қирғизистондаги Тўқмоқ шаҳрининг ғарбида бўлган.

G’afur G’ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy yui раҳбарлари ва бутун жамоасига катта раҳмат.

Камина Қаюм Каримовнинг 1972 йилдаги нашри асосида қадимий туркий тилдан шеърий табдил, яъни таржима қилган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини 2015 йилда “Мактаб адабиёти” хрестоматияси туркумида минг нусхада, 2018 йилда эса “Адабиёт хрестоматияси” туркумида уч минг нусхада лотин алифбосида нашрдан чиқарган.

Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи – атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, устоз Ваҳоб Раҳмонов. Лекин бу достонни камина қайта таҳрир қилганман ва устоз Xurshid Davron kutubxonasiда мавжуд раҳматли Эмин Усмон табдилига асосланиб, яна 300 га яқин байт билан тўлдирганман. Худо насиб қилса, кейинги нашрлар тўлдирилган ҳолда чоп этилади.

Абдихамид Пардаев

facebook.com