Ширинликлар тайёрлаш бобида тарихий тажрибаларни ўрганиш ва янги технологиялар бўйича такомиллаштириш давр талаби

Ширинликлар тайёрлаш бобида тарихий тажрибаларни ўрганиш ва янги технологиялар бўйича такомиллаштириш давр талаби
50 views
17 January 2019 - 7:00

Илгари бизнинг ҳолваю новвоту қандларнинг донғи етти иқлимга ёйилганди. Улар инсон саломатлигини тиклашга, иммунитетгни оширишга хизмат қиларди. Экологик томондан инсонга хавф туғдирмас, фақат фойдали эди.

Бизнинг аждодлар ясама бўёқ ишлатмаган. Дастурхони доимо очиқ, доимо меҳмони бўлган ва уларни сийлаган. Лангархоналарда доимо бепул таомлар тарқатилган. Ерёнғоқ, седана, бодом, кунжут, турли уруғ ва мағизларни қиёмлар билан бирлаштиришиб, жуда чиройли шакллар беришган, табиий тоза ширинликлар тайёрлашган.

Масалан Қўқон ҳолвада писта ва бошқа доривор мағизлар билан аралаштириб ширинликлар тайёрлашган, холваларнинг ҳамма ҳудудларда ўнларча турлари бор. Масалан новвот жуда кўп касалларга, қон босими паст бўлган, совуқлиги ўтган кишиларга ўта фойдалидир. Ота-боболар мижозларини ҳам билишган, бизда мана шу мижоз масаласи ўрганилмаган, тарихий тажриба унутилган ва ҳар бир одам ўз мижозини билмайди. Мижозлар иссиқ-совуқ, қуруқ ва хўл бўлиши ҳаммага маълум. Тиббиёт олийгоҳларида мижозлар ва уларни аниқлаш бораси да ҳам озгина бўлса ҳам билим берилиши керак деб ўйлаймиз.

Ҳозир ширинликлар тайёрлаш анъаналари бор, уларнинг баъзиларини бозорларда сотишади. Қандай саховатли, инсоннни ўрганган, соғлик учун фойдали бўлган ширинлик ва таомларни топиб тайёрлаган, покиза ва пазанда кишилар бўлган экан ота-боболаримиз! Мана Сизга табобат илми, экология маданияти, инсонни муҳофаза қилиш ва соғлигини тиклаш усуллари!

Менимча ана шу эски анъаналар тирилиши, яъни холвачилик, новвот, қанд ишлаб чиқариш, қуруқ меваларни асраш, мағизлар ва қиёмлар билан ишлаш, уларни чиройли қадоқлаш ва бошқа усуллар янги технологиялар орқали такомиллаштирилиши керак. Улар дунёда йўқ ва бутун дунёни лол қилиши табиий.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com