Қиёт — Ўзбек уруғларидан бири

Қиёт — Ўзбек уруғларидан бири
56 views
17 January 2019 - 8:00

Қиёт — Ўзбек уруғларидан бири. 11—12 асрларда Мўғулистонда яшаб кўчманчи чорвачилик билан шуғулланганлар.

13-асрда Қиётлар Чингизхон юришларида иштирок этганлар ва 13-аср бошида Жўжихон билан Дашти Қипчоқга келадилар. Олтин Ўрда емирилгач, 15-асрда Қиётлар, Абдулхайрхон тузган Ўзбек Улуси давлатига кирадилар.

Кейин Қиётларни бир қисми Муҳаммад Шайбонийхон билан Моварауннаҳрга, қолган қисми Илбарсхон билан Хоразмга кўчиб ўтишади. Қиётлар Бухоро ва Хива хонликларида юқори мансабларни эгаллашган.

Хоразмдаги Қиётларни бир қисми Қорақалпоқлар таркибига кирганлар, Қиётлар 3 га бўлинган: уч тамғали, тарокли, болғали.

Қашқадарёнинг юқори оқими, Хоразм ва Бухоро воҳалари, шунингдек, Зарафшоннинг ўрта оқимида Қиётлар 19-аср охирларида, 20-асрнинг бошларида, асосан, ўтроқлашиб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Уларнинг аждодлари ўғузларга бориб тақалади.

facebook.com