Ният

Ният
84 views
16 January 2019 - 22:01

 

 

НИЯТ

Аллоҳдан ўзгага эмассан муҳтож
Сен эмас, нафсингдир қийналаётган –
Ният агар бўлса эди тахту тож
Албат эришардинг бундай ҳаётга!

Аммо ҳою-ҳавас чеккада қолиб,
Сенга ният бўлди бошка нарсалар;
Шафқатсиз кўринган тақдирдан нолиб,
Итдай ғингшимаслик бўлди, масалан,

Ёки оч қорнингни тўйдирмак учун
Охиратни зинҳор сотмаслик бўлди,
Ёлгон сўйлаб ўзни суйдирмак учун,
Куфр ботқоғига ботмаслик бўлди

Ва Хакдан бошкага эгмасдан бошинг,
Тик туриб ўлмоқди ниятинг магар!…
Мана, тик турибсан, жонингни хам шу,
Шу гўзал ҳолингга лойиқ олурлар!

2019

Муҳаммад Солиҳ