ДХХ кирдикорлари ҳақидаги иддаолар

ДХХ кирдикорлари ҳақидаги иддаолар
66 views
17 January 2019 - 12:24

ДХХ рахбари Ихтиёр Абдуллаев, собиқ КГБ мулозимлари билан президент Мирзиёев ўртасида тобора авж олган кўрпаости урушига оид ушбу видеодаги фактлар «Элтуз» нашрига давлат хавфсизлик хизматида ишловчи, алоҳида иккита манбадан келиб тушди.

11 январь куни етиб келган маълумотларга ва «Элтуз» нашрининг ўз исмларини очиқламасликни лозим кўрган ДХХ ходимлари билан ёзишмаларига кўра, ўтган ой оҳирида президент Мирзиёев ортидан кузатув ўрнатган ДХХ раисининг биринчи ўринбосари 46 ёшли Жаҳонгир Эгамов ва бу ишга алоқадор яна ҳавфсизлик хизматининг беш нафар мулозими ҳибсга олинган.

Улар орасида ДХХ Тергов бошқармаси бошлиғи Аброр Абдуллаев ва ДХХ сиртқи назорат тезкор ходими Ботир Ҳакимов ҳам бор.

Хавфсизлик хизмати мулозимларининг қамоққа олинишига Мирзиёев ортидан кузатув гуруҳи ташкил этилгани шунингдек уларнинг йирик миқдорда коррупцияга ва қариндош-аймоқчиликка йўл қўйишгани иддао қилинмоқда.

ДХХ текширув бўлими ходими етказган маълумотга кўра, тергов ишини ДХХнинг ички хавфсизлик ва шахсий таркиб фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Мухтор Мирзиёев олиб бораётир.

Айни иддаолар юзасидан «Элтуз» ҳозирча расмийлар изоҳини ола олгани йўқ. Бироқ бу фактларнинг жамоатчилик учун очиқланиши муҳимлигини эътиборга олиб, «Элтуз» олинган маълумотларни нашр этишга ва фильм тарзида тақдим этишга қарор қилди. Таҳририят муқобил маълумотларни тақдим эта оладиганлар билан ҳам гаплашишга тайёр.

Манба: eltuz.com