Амир Темур риоя қилган қуйидаги қоидалар бугунги кун учун нечоғли аҳамиятли?

Амир Темур риоя қилган қуйидаги қоидалар бугунги кун учун нечоғли аҳамиятли?
23 views
18 January 2019 - 8:00

Амир Темур риоя қилган қуйидаги қоидалар бугунги кун учун нечоғли аҳамиятли?

(Марҳамат, Сизларни ўйлаб-фикрлашга чорлаб қоламиз).
***
Пирим (Зайниддин Абубакр Тайободий) менга ёзмишларким: «Абулмансур (Абулмансур (луғавий маъноси: зафар, ғалаба қозонувчи)–уламо ва машойихлар тарафидан Амир Темурга берилган фахрли ном) Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни:

1) (ўзинг билан) кенгаш; 2) (бошқалар билан) машварату маслаҳат айла; 3) ҳушёрлигу мулоҳазакорлик билан қатъий қарор чиқар; 4) эҳтиёткор бўл. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатни барча қилган ишларию айтган гаплари хато бўлган жоҳил кимсага қиёслаш мумкин; унинг сўзлари ва қилмишлари бошга пушаймонлик ила надомат келтиргай. Шундай экан, салтанатни бошқаришда машварату маслаҳат ва тадбир билан иш юритгин, токи оқибатда надомат чекиб, пушаймон бўлмагайсан.

Яна шуни ҳам билгилким, салтанат ишларининг бир қисми сабру тоқат билан бўлгай, яна бир қисми эса билиб-билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. (Хуллас) тадбирлардан огоҳ қилингандан кейин шуни айтиш жоиздирким, қатъийлик, ҳушёрлик, эҳтиёткорлик, шижоат ва сабр-чидам билан барча ишлар амалга оширилгай. Вассалом».

“Темур тузуклари”дан олинди

facebook.com