Президент Мирзиёев Германия сафари: Уни нималар кутмоқда?

Президент Мирзиёев Германия сафари: Уни нималар кутмоқда?
46 views
18 January 2019 - 19:02

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни жиддий мустаҳкамлаши ҳақида гап-сўзлар мамлакат оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Президент Мирзиёев сафари давомида Германия канцлери Ангела Меркель, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади. Ўзбекистон раҳбари бир қатор бизнес доиралар билан ҳамкорлик ҳамда сармоялар мавзусида кўришиб, суҳбатлашиши режаланган.

Айрим матбуот хабарларида Ўзбекистон Германия билан бир неча миллиард долларлик сармояларга доир шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган.

Шунингдек, Ўзбекистон германияликлар учун янги йирик сайёҳлик манзилига айланишига ҳам умидлар боғланган.

Аммо, фаолларга кўра, ўзбек-немис муносабатлари тарихида коррупция ва инсон ҳуқуқлари ҳам муҳим рол ўйнаган, шундай экан, уларни ҳам кун тартибига киритиш лозим.

Берлиндан Ибрат Сафо Берлиндан хабар қилади.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек