“Фақат Султон билан чиқа олурсиз, холос”

“Фақат Султон билан чиқа олурсиз, холос”
32 views
20 January 2019 - 10:00

”Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос”. (Роҳман сураси, 33-оят)

2018 йилнинг август ойида NASA Parker Solar Probe номли фазо кемасини Қуёш томонга учирди. Ушбу жисм инсон томонидан барпо этилган энг тез ҳаракат қилувчи фазовий кема бўлиб, ҳозирги кунда унинг тезлиги ~ 246 960 км/соатни ташкил этади.

Parker Solar Probe Қуёшни яқиндан кузатиш мақсадида барпо этилган бўлиб у тарихда инсон томонидан барпо этилган жисмлар орасида биринчи бўлиб Қуёш сатҳига 6 163 787 км яқинликгача етиб боради.

Ер билан Қуёш ўртасидаги масофа 149 600 000 километрни такшил этади.

Қуёш Сомон йўли галлактикасидаги 200 миллиарддан ортиқ юлдузлар ичида битта юлдуз холос.

Бизга Қуёшдан кейин энг яқин юлдуз Альфа Сентавргача бўлган масофа 4.24 ёруғлик йили ёки 40 000 000 000 000 километрни ташкил қилади.

Инсон барпо этган энг тез ҳаракатланувчи фазовий кема тезлигида (246960 км/соат) ҳаракатланилса ҳам, бизга энг яқин бўлган мана шу юлдузга етиб бориш учун 18 586 йил керак бўлади.

Сомон йўли галлактикасининг кенглиги 100 000 ёруғлик йили, бизгача энг яқин спирал галлактикагача эса 2,5 миллион ёруғлий йилича масофа бўлиб, бизнинг энг тез фазовий кемамиз 11 миллиард йилда бу галлактикага етиб боради.

Бизга маълум коинотнинг бугунги чегарасигача бўлган масофага етиб бориш учун шу тезликда 203 350 451 825 251 йил саёҳат қилишимиз керак бўлади. Аммо коинотнинг кенгайиши ҳисобига унинг чегараси биздан ёруғлик тезлигидан ҳам тезроқ узоқлашиб бораётганини инобатга олсак, коинот чегарасига физик имкониятлар билан етиб боролмаслигимиз аниқ бўлади.

Қани, жин ва инсонлар, осмонлару ер чегарасидан чиқишга қодир бўлсангиз, чиқиб кўрингчи? Чиқа олмайсиз. Бу илоҳий ҳақиқат!

“Фақат Султон билан чиқа олурсиз, холос”.

facebook.com