…Халқ ҳам, парламент ҳам йўқ

…Халқ ҳам, парламент ҳам йўқ
75 views
20 January 2019 - 12:55

Ассалому-алайкум, муҳтарам Кенжабий. ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ сайтидаги чуқур, миқёсли, бадиийлашган мулоҳазаларингиз учун ташаккурларимни қабул этинг.

Китобхон ХАЛҚ, буюк ХАЛҚ, ХАЛҚ хўжалиги каби тушунчалар воситасида катта муаммони кўтарибсиз. Лекин бу тушунчаларда мужмалликлар мавжуд, улар мамлакатимизда ҳукм сураётган ДУНЁҚАРАШ ЕМИРИЛИШИ, ТУШУНЧАЛАР БЎҲРОНИ, КОНСТИТУЦИЯВИЙ ЁЛҒОН каби иллатлардан четда қолмаган.

Моҳиятан мужмал ХАЛҚ тушунчаси воситасида ДЕМОКРАТИЯ ўрнига КЛЕПТОКРАТИЯ ўрнатилгани советлардан мерос қолган туб иллатдир. Конституциянинг 7-, 55-, 21- моддаларидаги “ҲУКМДОР ХАЛҚДИР”, “ЗАМИНДОР ХАЛҚДИР”, “ФУҚАРОЛИК йўқотилмас табиий асоссиздир” қоидалари КОНСТИТУЦИЯВИЙ ЁЛҒОНДИР, клептократларнинг бош қуролидир.

Давомли равишда амал қилиб келаётган КОНСТИТУЦИЯВИЙ ЁЛҒОН ҳар бир фуқарони ўз виждони олдида, дунё олдида ёлғончи қилиб қўйган, унинг қалбидаги ЯРАТГУВЧИ инъом этган бош туйғуларни ўлдирган, АҲОЛИ ҳосил қиладиган тизимнинг тизимлик сифатидан иборат ХАЛҚ ҳусусияти йўқолиб бўлган, демак-ки ХАЛҚ ҳам, ПАРЛАМЕНТ ҳам йўқ.

Отаназар Орипов

facebook.com