Амир Темур Анқара жангидан кейин Йилдирим Боязидга қандай муносабатда бўлган?

Амир Темур Анқара жангидан кейин Йилдирим Боязидга қандай муносабатда бўлган?
156 views
21 January 2019 - 9:00

АМИР ТЕМУР АНҚАРА ЖАНГИДАН КЕЙИН ЙИЛДИРИМ БОЯЗИДГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАН? УНИ ҲАҚОРАТЛАБ ҚАФАСДА ОЛИБ ЮРГАНМИ ЁКИ УНИНГ ИЗЗАТ-ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙГАНМИ? ҚУЙИДАГИ ВИДЕОЛАВҲАДАН ОЛИНГАН МАТННИ ЎҚИБ ЎЗИНГИЗ ХУЛОСА ҚИЛАСИЗ ДЕБ ЎЙЛАЙМИЗ.

***

ЛАВҲА ТУРК ТИЛИДА, ЛЕКИН ОЗАРБАЙЖОН КИНОУСТАЛАРИ ИШЛАГАН ДЕБ ЭШИТГАНМАН.

Унинг қисқача мазмуни: Ўғузхон Амир Темур ва Йилдирим Боязидни нима учун битта қариндошлик ришталари билан боғланган туркий халқ фарзанди бўла туриб урушгани ва Анқара жангидан кейин Амир Темурнинг Йилдирим Боязидга муносабати ҳақида савол-жавоб қилади.

Лавҳада Йилдирим Боязиднинг Ўғузхоннинг саволларига жуда ҳам аниқ ва холис тарзда жавоблари баён этилган.

Фильмнинг 1-40 минутидан кейин савол-жавоблар бошланган.

Унда Боязидга “нима учун урушдан олдин иккингиз кўришмагансиз?” деган савол берилади. Боязид “Фурсат бўлиб кўриша олмадим. Ҳеч бир сабабсиз менинг ерларимга кирган душманим билан қандай кўриша олардим?”, -дейди.

Ўғузхон: “Аммо Темур сулҳ учун элчилар юборганини сўзлайди”. Боязид: “Элчилар ҳам келди. мактуб ҳам жўнатди. Фақат таклифлари жуда ҳам оғир эди. Қабул қиладиган даражада эмасди. Уруш учун сабаб қидирарди”.

Шунда Амир Темур “Йўқ, ундай эмас мен душманларимни қайтариб беришингни истагандим. Улар Қора Юсуф ва Аҳмад Жалойир ўғли”. Боязид: “Тўғри, у душманларини қайтариб беришимни талаб қилган эди, аммо Қора Юсуф ва Жалойир ўғли биздан ёрдам сўраб келган бўлса мен қандай қилиб уларни қайтариб юборишим мумкин эди? Биз уларни Амир Темурга топширсак улар бизни нима деб ўйлаши мумкин эди? Биз Амир Темурнинг талабини бажара олмасдик ва уни деб ўз қароримизни ўзгартирмасдик”.

Амир Темур “У халқни талаб Онадўлига қочдилар. Бу икки зоти пастни ҳимоя қилиш тўғрими?” Боязид : Биз ўз қароримизни бошқа бир ҳукмдорни деб ўзгартирсак мустақиллигимиз хавф остида қолиши мумкин эди. Мени ташвишлантирган мана шу нарса эди “.

Ўғузхон :”Кўпчилик Сизни Амир Темур ҳақорат қилган ва темир қафасга солиб юрган деб айтади шу ростми?” Йилдирим Боязид “Йўқ тўғри эмас, мени унинг олдига олиб боришганда у шатранж ўйнаб ўтирган экан. Мани кўрибоқ ўрнидан турди. У ҳурмат кўрсатиб мени ёнимда ўтирди, менга гўзал сўзлар сўзлади. Сал бўлмаса узр сўраб юборарди. Менинг ва оиламнинг ҳаётини сақлаб қолишга сўз берди “.

Ўғузхон сўрайди “Сўзида турдими?” Боязид “Ҳа турди”. Кейин “Темур билан такрор кўришдингизми?. Кўришган бўлсангиз нималар ҳақида гаплашардингиз?” деб сўрайди Ўғузхон. Йилдирим Боязид: “Жуда кўп урушлар ҳақида сўзлашардик. Бир даъфа ўзининг давлати каби кучли бир турк давлатини йиқитгани учун ўта сиқилганини ва пушаймон бўлганини гапирди. Сўзлари самимий эди. У кўз ёшларини ушлаб туролмасди” деб бу саволга жавоб берган.

Мана Сизга тарих!

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com