Куни кеча Ўзбекистон телеканалларининг юлдузи эди. Бугун тақдирнинг тақозоси билан қамоқда ўтирибди

Куни кеча Ўзбекистон телеканалларининг юлдузи эди. Бугун тақдирнинг тақозоси билан қамоқда ўтирибди
27 views
20 January 2019 - 22:18

Акром Маликов – ёш навоийшунос олим йигит.

У куни кеча Ўзбекистон телеканалларининг юлдузи эди. Бугун тақдирнинг тақозоси билан қамоқда ўтирибди….

Бугун унинг қалам тутиши керак бўлган кафтларини қум-шағаллар, оғир ишлар қабартирган….

Бу дунёда гуноҳкорлар бисёр, айбдорлар исталган қадамда топилади… Қамалиши шарт бўлган, зарур бўлган кишилар ҳам қалашиб ётибди…. Айбдор одам албатта қонун олдида жавоб бериши ҳам керак… Фақат Акром эмас…

Мен Акромнинг озодликка чиқишини жуда-жуда истардим… Бу ҳақда мамлакат раҳбарига мурожаат ҳам йўллаганман… бироқ биргина менинг ҳоҳишим, бир ожиза онанинг истаги нима ҳам бўларди…

Бугун Акромнинг озодлигини тепадагилар, қонун идорасининг курсида ўтирганлар исташи керак… Негаки, бугун айнан Акром кабилар керак мамлакатимизга! Лўнда қилиб айтганда ниҳоят янги ҳукумат Акром каби ёшларни асраб-авайлаши лозимлигини тўғри тушуниб етиши, тан олиши зарур…

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com