Вазнсизлик ҳолати

Вазнсизлик ҳолати
39 views
24 January 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

    ВАЗНСИЗЛИК ҲОЛАТИ

Бугун ер инсон изтиробининг
Кичик бир қисмини рад этди –
Ернинг тортиш кучи
Етмайди кўз ёшни тортмоққа энди.
Сифатин ўзгартган томчилар
Кўзлардан буғланиб,
Ҳавога учади тўппадан-тўғри.
Бир кун ер бор изтиробнинг
Ҳаммасини рад этса агар,
Учиб юрар эди ҳавода
Миллиардлаб қанотсиз одамлар.

1981

(259)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (157-саҳифа.)

(давоми бор)