Кафтимда денгизлар этурман пайдо…

Кафтимда денгизлар этурман пайдо…
18 views
29 January 2019 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

9
Нур сочувчи тошни кўрмоқлик мумкин,
Мўъжиза эмасдир рангсиз қуёшлар.
Ифорсиз гуллардан менга не тамкин,
Сен бўлмасанг юрак қандайин яшар.

Ёмғирларга тутиб, ҳовучларимни,
Кафтимда денгизлар этурман пайдо.
Сенсиз тополмасман мен ўзлигимни,
Менсиз дунёлардан менга не фойда?

Ўлим фариштаси келгунга қадар,
Фароғат нелигин, сезмаслик мумкин.
Сенсиз оламларда юрак дарбадар,
Сенсиз карвонларим, йўлларда ҳорғин.

Майлига Азроил қозиқ тиш каби,
Суғирсин жонимни, топарман бардош.
Сенсиз, чироғимнинг ўчар матлаби,
Сенсиз, жаннатларга беролмасман, дош…

Ислом Холбой

facebook.com