“Тарихи Фарғона”

“Тарихи Фарғона”
93 views
23 January 2019 - 8:00

Ўғузхон Нуҳ алайҳиссаломнинг 9 ўғлими ва ёки турон подшоҳи Афросиёб – Алп Эр Тўнганинг саккизинчи бобосими? Андижон Афросиёбнинг қизи Одинажоннинг исмидан келиб чиққанми? Исҳоқхон Ибрат “Тарихи Фарғона” асарида нима учун Фарғонани Алп Эр Тўнга қурганини таъкидлайди? Қува Фарғонадан ҳам қадимий шаҳарми? Афросиёбнинг маъниси – фарран осиёми? Агар Андижон Ўғузхондан ҳам авввал обод шаҳар бўлган бўлса нима учун олимлар бу хусусда илмий ишлар олиб бормайдилар? Ёки ибрат фақатгина ривоятшуносмиди?!

Ўғузхон Бўкухонни(нг) саккизинчи бобосидур. Яъни Бўқухон Афросиёбни(нг) мўғулча исмидир. Афросиёб лақаби фарран осиё деган сўздур. Фарғонани Афросиёб бино қилди. Фарғонадан аввал Қубо бино бўлди, Қубодни(нг) вақтида. Аммоки Андижонни(нг) қайси подшоҳни(нг) биноси эканлигига мўътамад тарих ва маълумотимиз бўлмагандан бул тарихларға иктифо қилинди.

Тарихи «Қутадғу»дан мустафод бўлурки, Андижон тўрт минг йилдан муқаддам, яъни Ўғузхон вақтида шаҳар бўдся андан аввал ҳам ободон шаҳар экан. Ўғузхон ҳазрати Нух алайҳиссаломни(нг) тўққузунчи ўғилларидур. Валҳосилки, Андижон Фарғона шаҳарлари ичинда энг аввалги ва қадимийдур. Андин Афросиёб вақтига келганда, Афросиёб Турон подшоҳи бўлиб, Андижонни пойтахт қилиб, Кўникдар шаҳридин гоҳо Тошканд ва Андижон келур экан. Аммоки, афвоҳи носда қариялар сўзидурки, Андижон асли Одинажондур. Одинажон Афросиёбни(нг) қизидурки, анга ўрда ва боғ бино қилиб бериб, ани(нг) исмига тасмия қилиб эди. Одинажонни тилда бузуб, ағлоти авом ила Андижон қилган, дейдурлар.

Исҳоқхон Ибрат. Тарихи Фарғона

facebook.com