Мирзиёев тиланчиликни тугата оладими?

Мирзиёев тиланчиликни тугата оладими?
23 views
22 January 2019 - 20:19

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва бошқа шаҳарларни тиланчилардан тозаламоқчи.

Президент Шавкат Мирзиёев тиланчиликка қарши қонунни имзолаган.

Унга мувофиқ, жамоат жойларида тиланчилик қилганлар ва унга мажбурлаган шахслар жазоланади.

Жазо энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан 3 йиллик қамоққача.

Қонунга мувофиқ, жамоат жойларида тиланчилик қилганлар ва унга мажбурлаган шахслар жазоланади.

Тиланчилик дунёдаги энг қадимги касблардан.

Биронта ҳам давлат тиланчилардан холи эмас.

Айни пайтда бу ижтимоий иллатга қарши ҳамма давлат ўзи билганча курашиб келади.

Масалан, Британияда тиланчилик бундан қарийб 200 йил аввал қонундан ташқари, деб эълон қилинган.

Аммо тиланчилик жиноятми ёки муҳтожлик, уларга қандай муомала қилиниши керак, деган баҳслар ҳали ҳануз давом этиб келади.

Тиланчиларга қарши полиция рейдларига қарамай, ҳалигача бу кураш сезиларли самара берган эмас.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2018 йилда пойтахт Тошкентда тиланчилик билан шуғулланувчи 5000 дан ортиқ киши аниқланганини маълум қилган.

Уларнинг 4000 дан ортиғини аёллар, жумладан 3000 мингини ёш болалилар, 100 нафарини эса ногирон эркаклар ташкил этган.

Хўш, Ўзбекистон тиланчиликка барҳам бера оладими?

Манба: Би-Би-Си Ўзбек