Умид ниҳоллари

Умид ниҳоллари
81 views
26 January 2019 - 12:41

Яқинда Ўзбекистонда бўлганимда теран ҳис қилдимки, наинки одамлар, қушлар, тагидан кесиб ташланган чинорлар, балки она замин ҳам ҳансираб аранг нафас олаётир ҳамда қўли гул боғбонга муштоқ. Бу боғбон ерни ҳайдасаю, уруғлар сепилса, куч-қувват ва ишонч-эътиқод билан пайваста янги ҳаёт гуллари униб чиқса. Ўша гули гул боғбон кошки тезроқ ишга киришса! Шўрланган, тарашадай қотиб қолган ва карахт заминга сидқидилдан ишлов берсаю, кетидан нияти холис одамлар пешма-пеш яхшилик уруғларини қадасалар.

Бу уруғлардан ҳақиқат, эътиқод ва адолат тантанасини таъминлайдиган янги ҳаёт ниҳоллари қад ростласа, дейман. Зотан, ҳар қандай шароитда ҳам одамлар фаровон ҳаётдан асло умид узмайди. Ҳаётбахш эркинлик шабадалари эсгани ҳамоно бу умид ниҳоллари бўй чўзиб, гулга киради.

Темур Пўлатов,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси

facebook.com