Сизлар эшикни ёпсангиз – тешикдан, тешикни ёпсангиз – тирқишдан қулоғини тиқиб бўлсада динларига амал қилаверадилар…

Сизлар эшикни ёпсангиз – тешикдан, тешикни ёпсангиз – тирқишдан қулоғини тиқиб бўлсада динларига амал қилаверадилар…
53 views
28 January 2019 - 8:00

“Бугун Жумада ажойиб воқеа гувоҳи бўлдим. Мен жума ўқиган масжид ….даги “……….“ (Маълум сабабларга кўра масжид номи айтилмайди) деб номланади. Масжид йўлни бўйида жойлашган. Масжидга одам сиғмай, ташқарига чиқиб кетади. Нимагадир шу масжидда йўл тўсилмайди. Жума намози вақти яқинлашганда машиналар ўша йўлдан юрмайди ҳисоб. Лекин шунда ҳам йўл ёпилмайди. Одамлар йўлга чиқиб кетса ҳам, одамларни йўлни ярмигача жойлаштириб, йўлни биргина машина сиғадиган қисмини очиб қўйишади. Милиция ходимлари эса йўлни бўйида ва масжидни бошқа кириш қисмида туради.

Жума намози бошланишига бир дақиқа қолганида йўлни очиқ қисмидан секин юриб келиб, сариқ рангли такси тўхтади. Ичидан тўртта ёшгина йигитчалар тушди. Мактаб формасида, орқасида сумкалари бор. Ҳар бири шай ҳолатда. Қўлида жойнамози бор. Таксидан тушдию, одамлар оралаб масжид ичига югурди. Тўрттаси тўрт тарафга тарқалиб кетди. Мелиция таъқибига учрайвериб, инновацион ғоя ўйлаб топган йигитларни кўриб кўзларим қувнаб кетди. Шу йигитларни Ота-онасини роса дуо қилдим. Жуда хурсанд бўлдим. (Сизлар ҳам дуо қилиб қўйинглар)”

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг: “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламасларда, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди.” ояти эсимга тушди.

Сизлар эшикни ёпсангиз – тешикдан, тешикни ёпсангиз – тирқишдан қулоғини тиқиб бўлсада динларига амал қилаверадилар….

P.S.Воқеалар ривожи Камбоджада бўлган. Мен юқорида зикр қилган ва сиз ўхшатган масжид мутлақо тасодифдир.

Саййид Ислом

facebook.com