Нукусда туғилган уч эгиз қизга “Шавкат” “Миромон” “Мирзиë” исми қўйилди

Нукусда туғилган уч эгиз қизга “Шавкат” “Миромон” “Мирзиë” исми қўйилди
57 views
28 January 2019 - 14:17

24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизларга президент исмлари берилди. Бу ҳақда»Халқ сўзи» газетаси хабар берди. «Элтуз» мухбирига маълум бўлишича, қизларга олдин “Осиë” “Робия” ва “Марям” деб исм қўйишган, аммо маҳаллий ҳокимиятдан олинадиган совға таъмасида қизларга эркак прзидентнинг исми қўйилган.

28 январь куни бу оила “Кобальт “ автомобилини совға сифатида олган.

2018 йилнинг декабрида уч эгизакка президент исмини берган Тошкентлик Қорëғдиевлар оиласи «Кобальт» автомобили билан сийланганидан сўнг, бу анъана мамлакат бўйлаб давом этди.

Қўқонда туғилган ва президент исми қўйилган эгизларнинг ота-онасига ҳам машина берилди.

Шу ойнинг бошида Қашқадарёнинг Чироқчисида яшовчи 25 яшар Садоқатхон ҳам шу ниятда уч эгизак ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмларини қўйди.

Бухорода, Қўқонда, Тошкентда туғилган эгизакларга ҳам президент исмлари берилди.

Андижонда туғилган учта эгиз болага президент исми қўйилмагани учун совға олишмади.

Президент исмларини қўйиб мукофот олиш анъанаси мархум президент Каримов даврида шаклланган эди.

2015 йили Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида туғилган Ислом, Абдуғани ва Каримлар оиласига туман ҳокимлиги соғин сигир совға қилган эди.

Рассом Кирпи

Манба: Eltuz.com