МХХнинг 5 йил қамоқда ётган ходимини Олий Суд оқлади

МХХнинг 5 йил қамоқда ётган ходимини Олий Суд оқлади
43 views
29 January 2019 - 10:21

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Собиқ МХХ ходими Мўътабар Ғофурова 5 йил қамоқда ўтирганидан сўнг оқланди ва реабилитация қилинган.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, МХХнинг Қўқон шаҳар бошқармаси оператив ходими бўлган капитан Мўътабар Ғофурова 2009 йилда пенсияга чиққан. Шундан сўнг у МХХнинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи билан жанжаллашиб қолган. Жанжал ортидан унга нисбатан жиноят иши соҳталаштирилган.

1965 йилда туғилган Мўътабар Ғофурова 2009 йилнинг 23 декабрида лавозимли шахс томонидан миллий, ирқий, диний низо қўзғаш, конституциявий тузимга тажовуз қилиш, жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш, давлат сирларини ошкор этиш каби жиноятларда айбланиб 7 йилга қамалган эди.

Газетанинг ёзишича, 2015 йилнинг 12 февралида Ғофурова амнистияга тушиб, қамоқдан озод этилган. 2017 йилнинг 15 декабрида эса Бош прокуратуранинг Фарғона вилоятидаги сайёр йиғилиши пайтида ўзининг айбсиз эканига исбот-далиларни тақдим этган.

2018 йил январида Бош прокуратура простести билан Олий суд Апелляция коллегияси Мўътабар Ғофуровани оқлади. Унга пенсияси ва капитан унвони қайта тикланди. Шунингдек, Ғофуровага айбсиз қамоқда ётган йиллари учун103 миллион сўм товон пули тўлаб бериладиган бўлди.

ЎХҲ ахборот бўлими