Ҳокимлик Янгиобод турбазаси «давлат ва жамият эҳтиёжлари» учун олинаётанини билдирди

Ҳокимлик Янгиобод турбазаси «давлат ва жамият эҳтиёжлари» учун олинаётанини билдирди
33 views
29 January 2019 - 10:25

26 январь куни Янгиобод турбазаси рахбари Тўхтаев Алига Вазирлар маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-сон қарори асосида унинг ер майдони ва объектларини «давлат ва жамоат фойдасига» олиш ҳақидаги Тошкент вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов имзолаган қарор берилди.

Ҳокимнинг қарорида нима учун турбазанинг тортиб олинаётгани, давлат ва жамиятга бундай зарурат қаердан пайдо бўлгани ҳақида ҳеч қандай тафсилот йўқ.

28 январь куни «Элтуз» билан телефонда боғланган Али Тўхтаевнинг хотини Анна Тўхтаева мулклари тортиб олиниши билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун адвокат ёллангани, бу ҳақда прокуратурага ёзишганини билдирди.

Қарор чиқишидан бир кун олдин, 25 январь куни Тўхтаева Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари, Миллий гвардиянинг уч нафар зобити билан бирга базага кириб келишгани, ҳеч кимни у ердан чиқармаслик ва киритмасликка буйруқ беришгани ҳақида «Элтуз»га билдирган эди.

Шу куни Тўхтаева база ҳудудида дам олаётган ҳорижий сайёҳлар билан ҳарбийлар ўртасида ҳам зиддият келиб чиққани ҳақида «Элтуз»га билдирган. Бу ҳодисни рейдерлик ҳужуми дея баҳолаганди.

Сайёҳлик базасини сақлаб қолиш учун кураш

28 январь куни телеграм, инстаграм ва фейсбукдаги гуруҳларда  «Янгиобод сайёҳлик базаси»ни сақлаб қолиш учун фаол ҳаракат ҳам бошланди.

Бир гуруҳ чанғи спорти билан шуғулланувчилар, телеграмдаги саҳифасига қўйган видеоларида агар турбаза тортиб олинадиган бўлса улар учун машқ қилиш, шунингдек келгусида халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун имкон қолмаслигини билдиришди.

Шунингдек, турбазани сақлаб қолиш тарафдорлари Президент виртуал қабулхонасига хат йўллашди ва петиция ҳам ташкил қилишди.

Манба: Eltuz.com