2015 йилда бекор қилинган “Сиёсатшунослик” яна фан сифатида тан олинди

2015 йилда бекор қилинган “Сиёсатшунослик” яна фан сифатида тан олинди
46 views
31 January 2019 - 13:29

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинган.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:

“Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);

“Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);
“Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов 2015 йилда имзолаган 310-буйруқ билан мамлакат ўқув юртларида сиёсатшунослик фанини ўқитиш бекор қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов 2015 йилда имзолаган 310-буйруқ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов 2015 йилда имзолаган 310-буйруқ

ЎХҲ ахборот бўлими