Ёмғир

Ёмғир
32 views
05 February 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ЁМҒИР

Ёмғир ёғар бу кеч дунёда
Шаҳар бўлса уйқусига берк.
Кўча бўйлаб ўтар пиёда
Ҳали ҳеч ким танимаган Эрк!
Ёмғир ёғар, бу зиёфатга
Бош қўшмаган чироқлар учар…
Чўмар ибтидоий ёмғирга
Ўз номини унутиб кўча…

1977

(262)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (158-саҳифа.)

(давоми бор)