Эҳтирос

Эҳтирос
58 views
02 February 2019 - 6:00

 

 

ЭҲТИРОС

Оққушдек узанган қўллар бемажол,
Тутаётган лаблар, сўнар жимгина.
Кўзларинг ичида ўртанар малол,
Қароғингда дунё энди, ки-ичкина.

Сўзлар узуқ-юлуқ япроқлар дағи,
Сени ютди фироқ аждарҳо бўлиб.
Соғинчни Дажжолдан қутқармоқ чоғи,
Бардошим портлади, бўғзимга келиб.

Учқунлар сачради, шунда кўзимдан,
Киприклар қасдингда отилди, гуррос.
Сенга чопиб, руҳим, кечдим ўзимдан,
Менга кўчган эди, сендан эҳтирос.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com