Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!
107 views
03 February 2019 - 8:00

 

ЎЗБЕКИСТОН – КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ!

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!
(Ислом Каримов)

Хеч рўшнолик кўрмайдирсан халқим токи-
Порахўрлар курсиларда тўкар савлат.
Кечанг каби бугунинг хам ғариб ёки-
Ўзбекистон-келажаги буюк давлат!

Фақир бўлсанг улармидинг тўйларга тўй?
Иста буни хақорат ё олқишга йўй.
Қиличингдан ёв чўчиган ўтмишни қўй,
Ўзбекистон-келажаги буюк давлат!

Гул қизларинг хорижларда бўлди эрмак,
Нахот қисмат даъюс бўлиб жонни бермак?
Ўттиз йилки тинглаганим битта эртак:
Ўзбекистон-келажаги буюк давлат!

Қош терилиб, қаро сочлар бўлди малла.
Ухлайвердик, хамма уйғонётган палла.
Чорак аср ўзгаришсиз қолмиш алла:
Ўзбекистон-келажаги буюк давлат!

Рост ёз дейсан, кишани бор бош нозирчи?
Кишанласа не қилолгум мендек жарчи?
Эртанг буюк, дема:
-Хозирчи? хозирчи?
-Ўзбекистон келажаги-буюк давлат!

Хоким-ўргимчак, халқ гўё хашоратдир,
Тушунолсанг бу хам нозик ишоратдир.
Бу сўз Ислом Карим қилган башоратдир:
Ўзбекистон келажаки буюк давлат!

Амалдорга нима қорнинг очми тўқми?
Чироғинг ўчгану, ёндирганинг пўқми?
Билмам у пайтгача биз бормизми йўқми?
Лек Ўзбекистон-кел(а)жаги буюк давлат!

telegram.me/a_meshayan
12:49-02.02.2019
Абдураҳмон Мешаян

facebook.com