Шарқ мутафаккирларининг фарзанд тарбияси ҳақидаги фикрлари

Шарқ мутафаккирларининг фарзанд тарбияси ҳақидаги фикрлари
46 views
03 February 2019 - 9:00

Фаробий билимидан маърифатли етук одамнинг образини тасвирлар экан, бундай дейди: «Ҳар кимки илм хикматни ўрганмаган деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ – саломатлиги яхши бўлсин, яхши аҳлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланган бўлсин, барча қонун – қоидаларни билсин, билимдан ва нотиқ бўлсин, илмли ва доно кишиларни хурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол – дунёсини аямасин, барча реал моддий нарсалар тўғрисида билимга эга бўлсин».

Бу фикрлардан Фаробийнинг таълим – тарбияда ёшларни мукаммал инсон қилиб тарбиялашда хусусан, ақлий – ахлоқий тарбияда алохида эътибор берганлиги кўриниб турибди, унинг эътиқодича, билим, маърифат, албатта яхши ахлоқ билан безатмоғи лозим, акс ҳолда кутилган мақсадга эришилмайди, бола етук бўлиб етишмайди.

Ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Ибн Сино боланинг ахлоқий тарбияси ҳақида билдирган фикрларида уй – рўзғор тутиш масалалари хусусида ҳам сўз юритади. Болани тарбиялаш оила ота – онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота – она тарбиячи бўлиши мумкин.

Ахлоқий тарбияда энг мухим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама – якка сухбатга бўлиш унга насихат қилишдир.

Ибн Сино болада ахлоқий хусусиятларни меҳнат, жисмоний ақлий тарбия билан ўзвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади.

Юсуф Хос Хожибнинг уқтиришича ҳар бир киши жамиятга муносиб бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун у туғилган кундан болаб зарур тарбияни олмоғи лозим. У қобил қизнинг тарбияси ҳақида фикр юритар экан, уларнинг ўзларига хос хусусиятига эътибор беришни таъкидлайди.

Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти – ҳаракатларига берилишининг олди олинади.

Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, аллома уқтиришича, боланинг билим олишига бўлган қизиқиш, хавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.

Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. Ёш боланинг жуда кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва фазилатлар хосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан муносабатда, айниқса кишиларнинг бир – бирларига бўлган рухий маънавий таъсирлари натижасида таркиб топади деб вояга етказишда асосий омиллардан бири тарбия эканлиги ўқтиради.

Воиз Ал – Кошифийнинг ўқтиришича инсонни таълим – тарбия орқали қайта тарбиялаш ақлий қобилятни ўстириш мумкин. Кошифий ўзининг педагогик қарашларича болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алохида эътибор беради. Ота – оналар муаллимлардан бу масалага алохида ахамият беришни талаб этади. Бу масалада оилавий ҳамда ташқи мухит мухим ўрин тутади. Бола тўғри сўзли, вадага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбяланиши керак.

Жалолиддин Давоний ота – онанинг болани тарбиялашдаги ахамиятига кенг тўхталганди. Унинг фикрича оила тарбиясида ота ҳам, она ҳам тенг ҳуқуқли, тенг иштирок этиши боланинг яхши хулқ – одоб қоидаларини муайян бир касбни эгаллашига кўмаклашиши илм – фан ва касб – ҳунар эгаллашининг моддий асоси бўлмишозиқ – овқат, кийим – кечак, керакли буюм ва жихозларни етказиб бериш учун жозибалик кўрсатиши керак.

Шарқ мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири Муслихиддин Сади Шерозий Шероз шахрида 1184 йилда туғилди. Садининг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак.

Садининг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3 асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга ката эътибор беради.

Сади ота – оналарга характерини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия этади, характер шакллангач, болага таъсир этмайди.

ХIХ аср ўзбек ижтимоий ва адабий хаётнинг йирик вакилларидан бири Комил Хоразимий ўз асарларида маърифат ахлоқий камолот, ватанпарварлик ғояларини олға сурди.У илм-маърифатнинг халқ, жамият фаровонлигига, инсоннинг ахлоқ камолатида тутган ўрни, ахлоқий ва нафосат тарбиясини узвий бирлиги хақидаги педагокик фикрларини хам баён этади.

Комил Хоразимийнинг фикрича илм-хунар, илм-маърифат инсон ахлоқий камолоти, ижтимоий маънавий хаётнинг ривожи учун хизмат қилиши керак. Камтарлик эскирмайдиган, энг гўзал инсоний фазилатдир. Бу фазилатларга эга бўлганлар обрў-эътиборли комил инсонлардир. Камтарлик инсонни турли нохушликдан хижолатдан сақлайди.

Шоир тарихшунос, таржимон ва хаттот Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни маслахат беради. Унинг таъкидлашича, ортқча сўзмонлик киши бошига олин ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин.

Шоир ёмон сўзли, озор берувчи муродлар сифатини тасвирлаб, кишиларни жумладан ёшларни улар билан хамсухбат бўлмасликка ундайди. Мунис Хоразмий ўз асарларида халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, жахолатдан йироқ туришга даъват этади, унинг фикирича, адолат шараф кўрки, осойиштали, хушнутликдир. У ёшларни камтарлик билан мулоқотда бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга чорлайди.

Мунис Хоразмийнинг асарларига баён этилган таълим – тарбияга оид фикрлар фақат у яшаган давр учун эмас, балки хозирги давр учун ҳам қимматлидир.

Моҳлар ойим Нодиранинг инсон ва табиатига нисбатан қарашларига фақат шахсий туйғу эмас, балки ёшлар тарбиясида миллий анъаналарнинг роли ҳақидаги фикрлари ҳам намоёндир. Нодиранинг тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари-адолат, инсоф, халқ манфаати мухим ўринни эгаллайди. Нодира хаётнинг туб моҳиятини яхшилик биносини барпо этишдан иборат деб билади. Унинг фикрича, кимки тириклик чоғида яхшилик бунйод этган бўлади, ўзининг бу эзгу ишлари билан ўзидан кейин ҳаётда ёрқин хотира қолдиради. Умуман, Нодира ўз шеърларида баркамол инсонни улуғлайди. Таълим – тарбияга оид кўп фойдали ўгитларни баён этди.

Мухаммад Ризо Огаҳий ўз ижодий фаолиятини педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий миллий анъаналаримиз мехмондўстликни гўзал фазилатлардан бири ҳисоблайди. Меҳмонга чуқур хурмат билан қараш, меҳмон кутиш, кузатиш одоби Огаҳий ижодидан ўз ифодасини топди, одамларни бу фазилатни эгаллашга даъват этди.

Огаҳийнинг таъкидлашича, инсонга дўст ва душманни ажратиб олиш хаётда ўз ўрнини топиб олишда ғоят мухимдир. Унинг фикрича тўғри сўз кишилар хаётда қийинчилик билан яшасаларда, дунёнинг мавжудлигини сақлаб турадилар, мангу яшайдилар.

Огаҳий таълим-тарбия илмларни эгаллаш ва тилни билишда хам мухим ахамиятга молик эканлигини таъкидлайди.

Мухаммад Ризо Огахий ўз ижодий фаолиятида бинобарин ёшларни одамларни халқ, ватан, жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилишга даъват этди. У дўстликни меҳмондўстликни ахлоқий гўзалликни улуғлади. Инсонларни зийракликка, тўғри сўзли бўлишга чорлайди. Огаҳийнинг буф икр ўгитлари ҳозир ҳам педагогик қадрият сифатида қимматлидир.

Бердимурод Бердақ Қарақолпоғистон халқ шоири бутун ижоди давомида халқлар тенглиги, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ҳақидаги ғояларини олға суради.

Бердақ инсоннинг шахсий бахти халқ бахти билан боғлиқ деб билади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир одам ҳақиқий бахтга эришиши учун ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан бирлаштириши, халқ бахти учун керак бўлса жонини ҳам аямаслиги керак. Бердақнинг фикрича инсон олий ахлоқий сифатларига, чунончи, беғаразлик, олижаноблик, виждонийлик, меҳнатсеварлик, мардлик фазилатларига эга бўлиши лозим.

Бердақ ёшларнинг ақлий тарбиясида мактабнинг мавқеи катта эканлигини таъкидлайди. Мактабда болани яхши хулқи атворли қилиб тарбялаш лозим. Унинг фикрича мактабда дарс берувчи муаллим ўз хушмуомилалиги, пок қалблиги, ҳақгўйлиги, ўз фанини яхши пухта билиши билан болаларга ўрнак бўлиши керак.

Бердақ оиланинг бола тарбиясида, мухим ўрин тутишни алохида таъкидлайди, оила мухитида ота – оналар билан болалар ўртасида ўзаро ҳурмат бўлгандагина тарбия яхши натижаларга эришиши мумкинлигини айтади. Бердақнинг уқтиришича, инсон туғилган кунданоқ тарбияга мухтождир, унинг илк тарбиячилари, албатта ота – оналардир. Бердақнинг фикрича барча одамлар инсонпарвар ва адолатли бўлса жамият гуллаб яшнайди. Бунинг учун эса, халққа таълим бериш, унда ижобий хулқ-атворни тарбиялаш лозим.

Марказий Осиё халқлари илм – фани ва маданиятини жахон миқёсига олиб чиққан Марказий Осиёда педагогик фикр тараққиётига муносиб хисса қўшган улуғ сиймолардан бири Мирзо Улуғбек. У аввало ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта ахамият бериб, уларни дунёвий билимларини эгаллашга даъват этди. Фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг комил топишини таъминлашга ишонди.

Алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишга бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса, ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг хақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.

Мирзо Улуғбек ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан соғлом, ҳарбий хунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб етишувига алохида ахамият беради. Улуғбекнинг фикрича одам соғлом ва бақувват бўлиши учун ёшлик чоғидаёқ жисмоний машқлар билан шуғулланиши, таълим – тарбияда порахўрлик, қаллоблик бўлмаслиги учун мударрислар одил ва ҳалол бўлиши керак.

Буюк шоир ва олим, форс – тожик мумтоз адабиётнинг улуғ намоёндаси Нуриддин Абдурахмон Жомий ўзидан кейин турли фан, адабиёт, жумладан педагогикага доир ўлмас меърос қолдиради. У ўз асарларида, айниқса, насрий йўлда ёзилган «Бахористон» асарида таълим – тарбия масалалари хусусида фикр билдирди. Жомий ўз асарларида ёшларни илмларини эгаллашга даъват этади. У ўз педагогик қрашларида кишиларни адолат, хушмуомалалик ва доно сўз билан зулмкорларга таъсир этишга даъват этади.

facebook.com